Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Аллоҳнинг масжидини обод қилинг! – Оқдарёда масжид қурилмоқда

303

Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманида жойлашган “Янгиқўрғон” жоме масжиди қайта қурилмоқда. 

Биз мазкур масжидда олиб борилаётган ишлар билан танишиш умидидида масжид имом-хатиби Отабек домла Ғоибов билан суҳбатлашдик.

–  Ассалому алайкум, домла. Ўзингиз ва масжид ҳақида маълумот берсангиз.

–  Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу. Мен Ғоибов Отабек, 2009 йил Тошкент Кўкалдош ўрта махсус диний билим юртини  битирганман. 12 йилдан буён Самарқанд вилояти Оқдарё тумани “Янгиқурғон” жоме масжиди имом хатиби лавозимида ишлаб келмоқдаман. Илгари, советлар даврида қишлоғимизда масжид бўлмаган. Мустақиллик йиллари аввали, 1992 йилда  халқ ҳашари йўли билан қурилган ва 1998 йил Адлиядан руйхатдан ўтган. Сўнгги йилларда, алҳамдулиллаҳ, намозхонларимиз сони ортиб, масжидимиз торлик қилиб қолган эди. Шу сабабдан қайта қуришга режа қилинди. 2021 йил март ойида эски бинони бузиб янгисини қуриш ишлари бошлаб  юборилди.

–  Ҳозир таъмирлаш қай аҳволда нима ишлар қилинди?

–  Масжидимизни том қисми ёпилган бўлиб, таҳоратхона, айвон, маъмурий хоналар пойдевори қўйилган. Бироқ минора қурилиши ҳали бошланмаган ҳолатда турибди.

–  Масжид қурилишида қандай қурилиш ашёларига эҳтиёж бор?

–  Ҳозир арматура, уголник, цемент ва усталар иш ҳақи учун маблағларга пул етмай турибди. Агар масжид қурилишига ҳисса қўшмоқчи бўлган юртдошларимиз ҳимматларини аямасалар, ўзларига садақаи жория бўладиган амал бўлиб қолар эди. Зеро, савоб ишга ҳар бир банда муҳтож. Тирикликни ғанимат, қўлимизда Аллоҳ омонат қилиб берган мол-мулкнинг омонат билайлик.

–  Инша Аллоҳ, яқин кунларда сахий ҳамюртларимизнинг эҳсонлари сабабидан масжид қурилиши тезлашиб, яна азон садоси ва Аллоҳнинг каломи янграй бошлайди. Ҳамюртларимизга эса, масжид қурилишига озми-кўпми ўз ҳиссаларини қўшиб, жаннатдан қаср сотиб олишларини тилаймиз.

Аллоҳ таоло масжидларни обод қилувчиларнинг иймони борлигига гувоҳлик бериб шундай дейди: “Албатта, Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганлар, намозни тўкис адо этганлар, закотни берганлар ва Аллоҳдан бошқадан қўрқмаганларгина обод қилурлар. Ажаб эмаски, ана ўшалар ҳидоят топгувчилардан бўлсалар” (“Тавба” сураси,18-оят).

Ёқуб Умар суҳбатлашди.

Масжид реквизитлари:

Ҳисоб рақами 

20208000404878946001

ИНН 202187322

МФО 00265

Оқдарё тумани Агробанк филиали

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қорақалпоғистондан расмий баёнот

94 12:34 02.07.2022

“16 миллион украиналик гуманитар ёрдамга муҳтож” – БМТ координатори

36 12:20 02.07.2022

Исроилнинг Эронга оид яширин маълумотлари тарқалиб кетди

321 12:00 02.07.2022

Ғарбий Соҳилдаги тартибсизликларда исроилликлар яраланди

97 11:45 02.07.2022

“Муҳожирлар ташналикдан вафот этган” – ХМТ таассуфда

194 11:15 02.07.2022

Осиё-Тинч океани мамлакатлари темир йўлчилари Қирғизистонда йиғилди

152 10:55 02.07.2022
« Орқага