Назм: Аллоҳнинг қулиман

15:00 07.06.2019 430

Бандаман, ёзуқлар бордур менда ҳам

Бандаман, Аллоҳим ёрдур менга ҳам

Ўлим ҳақ, тенг эрур гадо - бойга ҳам

Аллоҳнинг қулиман, Аллоҳнинг қули.

 

Қийнамай армонлар, мендан кет ҳижрон,

Йўлимдан оздирма, нари кет шайтон!

Биру Борим огоҳ ҳар лаҳза, ҳар он,

Аллоҳнинг қулиман, Аллоҳнинг қули.

 

Бандам деган, нидо етса жонондан,

Ишқи онинг манга ширин бу жондан

Васлидин муждалар келмуш Султондан,

Аллоҳнинг қулиман, Аллоҳнинг қули.

 

Шоир Сабрий

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!