Аҳли ирфон

Аллоҳнинг Расули саҳобаларига ўргатган дуолар...

1574

Саҳобаларнинг инсоният саййиди ҳазрати Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан ўрганган гўзал, муборак сўзлардан иборат бойликлари бор эди. Улар наздида сўзларнинг ҳар бири дунё ва ундаги барча нарсадан яхши эди. Ишларнинг миқдори ва нарсаларнинг қийматини яхши билишлари уларнинг азамати нишонасидир.

Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) Расулуллоҳдан дуо ўргатишларини сўрадилар. Шунда: “Раббим, мен ўз нафсимга кўп зулм қилдим. Гуноҳларни Сендан бошқаси мағфират қилаолмайди. Ўз ҳузурингдан бўлган мағфират-ла мени бағишла ва менга раҳм қил. Албатта, Сен ўта Мағфиратли ва Раҳмлисан, дегин”, дея марҳамат қилдилар.

Аббосга (розияллоҳу анҳу): “Аллоҳдан афв ва офият сўра”, дедилар. Алига (розияллоҳу анҳу): “Эй Аллоҳ, мени ҳидоят қил ва Тўғри йўлга йўлла”, деб айт”, дедилар.

Борига қаноат қилиш ғамни кетказади

Имон энг катта даводир

Қийинчилик ва мусибатлар гоҳида неъмат ва мукофот бўлади

Убайд ибн Ҳусайнга (розияллоҳу анҳу): “Эй Аллоҳ, менга рушди-ҳидоятимни илҳом қил ва нафсим ёомонлигидан сақла!” дегин”, деб айтдилар.

Шаддод ибн Авсга (розияллоҳу анҳу): «Эй Аллоҳ, Сендан ишларда собитқадамлик, тўғри йўлга қасд, неъматингга шукр этишни, Ўзингга чиройли қуллик қилишимни сўрайман. Сендан яна салим қалб ва тўғрисўз тил сўрайман. Сендан билганларингнинг яхшисини сўраб, ёмонидан паноҳ тилайман. (Гуноҳлардан иборат) билганларингдан мағфират сўрайман. Албатта, Сен ғайбни билгувчисан”, дегин!», дедилар.

Муозга (розияллоҳу анҳу): «Эй Аллоҳ, Ўзингнинг зикрингга, шукрингга ва сенга гўзал ибодат қилишимга менга мадад бер!” деб айтгин», дедилар.

Оишага (розияллоҳу анҳо): «Эй Аллоҳ, албатта, Сен кечиримлисан. Кечиришни севасан. Мени (гуноҳларимни) кечиргин!” деб айт», дедилар.

Бу дуоларда жамланган маъно Аллоҳ азза ва жалланинг розилиги, охиратдаги раҳмати, ғазаби ва аламли азобидан нажот ҳамда Унинг ибодати ва шукрига ёрдам сўрашдир.

Уларни Аллоҳ таоло ҳузуридаги нарсани исташ ва дунё матоҳларидан юз ўгириш ўзаро боғлайди-бириктиради. Бу дуоларда ўткинчи дунё моллари, вақтинчалик матоҳлари ва арзон зийнатлари сўралмаган.

"Ўкинма"дан

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Фазилатларга эришиш йўллари

1208 23:00 22.11.2019

Мусибатдан ҳам мўминга фойда бор

944 23:00 19.11.2019

Қасос – ғазабланган кишини ўлдирадиган заҳардир

592 23:20 15.11.2019

Ўткинчи шон-шараф

652 23:00 11.11.2019

Бошқаларга эътиборли бўлинг!

1212 23:00 09.11.2019
« Орқага