Илм

Алломанинг китобга бўлган рағбати...

1818

1999 йил воқеаларидан таъбир жоиз бўлса айбдор ҳам, айбсизлар ҳам жабр кўришди. "Ҳизбут таҳрир" баҳонасида халқимиз диёнати учун хизмат қилиб турган, бунақанги ҳизбларга алоқаси бўлмаган домлалар ва қори акалар ҳам бирдек жабр кўришди. Уларни салкам 20 йил диний фаолиятдан ман қилиб қўйилди. Ҳатто бир дўстимиз доим ҳизбга қарши курашиб юриб ҳам "ҳизбут таҳрир" бўлиб 20 йил рўйхатда турди.

Аммо ўшандай пайтларда ҳам ҳеч қандай ҳизб ва оқимларга алоқаси бўлмаган баъзи аҳли илмларимиз хизматдан тўхтамади. Шулардан бири Ургутда барча танийдиган муллалардан бири мулла Ҳамдам бобо эдилар. Мулла Ҳамдам бобо Тожикистоннинг Панжакент туманидан бўлган мулло Ҳамроқул домлада ўқиган эканлар. Мулло Ҳамдам бобо устозлари мулла Ҳамроқул домлани тақволарини, қўрқмасликларини, фақиҳ бўлганларини, шариат ҳомийси ва ходими бўлганларини кўп марталаб таъкидлар эдилар. Мулла Ҳамдам бобо тирикчилик учун сартарошлик билан шуғулланганлар. Аммо совет даврида эски китоблар савдоси билан ҳам шуғулланиб турганлар. Шу сабабли у кишида юзлаб ноёб китоблар бор эди. 1999 йил воқеаларидан сўнг нафақат ҳизбчилар, балки ҳизбга алоқаси бўлмаган домлалар ва қори акалар ҳам таълимдан узилиб қолишди. 

Аммо мулла Ҳамдам бобонинг журъатлари бунга йўл қўймади. У киши бизнинг ўқишимиз учун уйларида шароит қилиб бердилар. У кишининг уйларида "Шарҳи виқоя", Абдурраҳмон Жомий роҳимаҳуллоҳнинг "Кофия"га қилган шарҳлари "Шарҳу мулла Жомий", Сўфи Аллоҳёр роҳимаҳуллоҳнинг форсча "Маслакул муттақин" китобларини ўқидик. Аслида айтмоқчи бўлганим булар эмас эди. Мулла Ҳамдам бобо илм аҳлини жуда яхши кўрар эдилар. Ургутга бирор-бир олим келса дарҳол уни зиёрат қилар, ундан дуо олар ва унинг хизматини қилар эдилар. У кишининг уйларида таниқли аллома ҳожи Ҳиндистоний роҳимаҳуллоҳ меҳмон бўлганлар. Раҳматуллоҳ аллома меҳмон бўлганлар. Наманганлик олимлардан Убайдуллоҳхон махдум роҳимаҳуллоҳ ва бошқалар меҳмон бўлганлар.

Айтмоқчи бўлганим, Раҳматуллоҳ аллома роҳимаҳуллоҳ билан бўлган воқеа эди аслида.

Мулла Ҳамдам бобонинг уйларида Раҳматуллоҳ аллома бир кеча меҳмон бўладилар. Мулла Ҳамдам бобо  айтиб берган эдилар:

"Мен у кишига китобларим турадиган уйимга жой қилиб, чойнакда чой дамлаб бердим. Аллома китобни ниҳоятда яхши кўрар эканлар. У киши кечаси билан юзлаб китобларни кўриб чиқдилар. Хонанинг чироғи ўчмади. Жойга ҳам, чойга ҳам қарамадилар. Эрталаб  бомдодни бирга ўқидик. Хонтахта устида иккита китоб турибди. Аллома менга қараб:

"Шу китобларингиз ичидан мана шу иккита китобни ўқимаган эканман. Шуларни ўқиб туриш учун омонатга берсангиз", дедилар. Мен: "Бу китоблар мендан сизга Аллоҳ учун совға бўлсин", дедим".

Aллoмa Муҳaммaд Aввoмa билaн суҳбaт: Умматнинг аҳволи, замонамиз уламолари ҳақида (давоми)

Мўминнинг йўқотгани тадаббур бўлмасин

Мени ҳайрон қолдиргани, алломанинг юзлаб китобларни ўқигани, у кишининг китоб ўқишдаги ҳиммату ғайрати бўлди.

Айнан шунақанги воқеа Тошкентдаги "Хастимом" масжидининг олдинги имомларидан бири Каримуллоҳ домла роҳимаҳуллоҳнинг оталари билан ҳам содир бўлган экан.

Аллоҳ мулло Ҳамдам бобони ҳам, Ҳиндистоний роҳимаҳуллоҳни ҳам, Раҳматуллоҳ домлани ҳам ўз раҳматига олган бўлсин!

Абдулқодир Самарқандий

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Арабларнинг ҳужжати бўлган аллома...

964 09:00 05.07.2020

Aллoмa Муҳaммaд Aввoмa билaн суҳбaт: Тасаввуф, Ал-Азҳар ва танқидларга муносабат (тўртинчи қисм)

983 15:00 02.06.2020

Aллoмa Муҳaммaд Aввoмa билaн суҳбaт: Ибн Тaймия, Усмонийлар халифалиги ва турли жамоатлар ҳақида (давоми)

2127 12:00 02.06.2020

Aллoмa Муҳaммaд Aввoмa билaн суҳбaт: Умматнинг аҳволи, замонамиз уламолари ҳақида (давоми)

2518 19:50 30.05.2020

Aллoмa Муҳaммaд Aввoмa билaн суҳбaт: Умматнинг аҳволи, замонамиз уламолари ҳақида (давоми)

266 16:30 29.05.2020
« Орқага