Ахлоқ

Аломат феълли уламо хотини билан жанжаллашиб қолди...

2394

Аъмаш роҳимаҳуллоҳ милодий 965 йили Куфада туғилган. У зотнинг исми Сулаймон ибн Миҳрондир. Аъмаш деб лақабланганига сабаб кўзи яхши кўрмаганлиги учундир.

Имом Заҳабий роҳимаҳуллоҳ ўзининг "Сияру аъломин нубало" китобида Аъмаш роҳимаҳуллоҳ ҳақида шундай дейди:  

"Аъмаш ўз асрида қорилар ва муҳаддисларнинг шайхи эди".  

Қози Шурайкдан имом Аъмаш роҳимаҳуллоҳ ҳақида сўрашди. Қози Шурайк деди:  

"Агар Аъмашнинг қўлида гўштни ўнг томонида Суфён Саврий, чап томонида мен кўтариш учун низолашганимизни кўрганингизда эди, унинг қанақа инсонлигини билар эдингиз!".  

Имом Аъмаш ҳазилкашроқ, кулгуга мойил инсон бўлган экан.  

Унинг озгина анқовроқ ўғли бўлиб, ўша ўғлидан бозорга бориб ювилган кийимларни осиш учун дор ясаладиган арқон олиб келишни амр қилди. Ўғли сўради:

- Узунлиги қанча бўлсин?

- Ўн зироъ.

- Кенглиги-чи?

- Кенглиги сендаги мусибатим кенглигича! 

Бир куни унинг ҳузурига соқоли катта, бошида катта салласи бор бир киши келиб намоздаги оддий масалани сўради. Аъмаш деди:  

"Соқоли тўрт мингта ҳадис ёдлаган кишининг соқолидек, аммо саволи эса мактаб боласининг саволи!".

 Бир куни Аъмаш роҳимаҳуллоҳ кишиларнинг ҳузурига чиқди. Елкасида қўйнинг териси бўлиб жуни ташқари томонда эди. Шунда бир киши деди:

- Эй Абу Муҳаммад! Терини жунли томонини ичкарига қилиб кийганингизда иссиқроқ бўлар эди!

Аъмаш унга деди:

- Нега шу гапингни қўйга айтмайсан?! 

Вакиъ ибн Жарроҳ айтади:

"Бир куни Аъмашнинг ҳузурига у ёқтирмайдиган кишилар келди. Эшикни тақиллатишди. Аъмаш чиқиб деди:

- Агар уйда сизлардан ҳам ёмон кўрадиган кишим бўлмаганида ҳузурингизга чиқмас эдим!    

Ана шу гапи учун хотини билан жанжаллашиб қолди!".

Абдулқодир Самарқандий

Ҳашаматга ўч миллат...

Халифа Маҳдийнинг донолиги

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

“Ҳанафий улуғлар наздида ҳадис илмлари қоидалари”

109 12:00 09.08.2020

“Ҳанафий улуғлар наздида ҳадис илмлари қоидалари”

149 16:00 08.08.2020

“Ҳанафий улуғлар наздида ҳадис илмлари қоидалари”

138 16:30 07.08.2020

“Ҳанафий улуғлар наздида ҳадис илмлари қоидалари”

198 21:20 05.08.2020

“Ҳанафий улуғлар наздида ҳадис илмлари қоидалари”

193 19:00 03.08.2020

“Ҳанафий улуғлар наздида ҳадис илмлари қоидалари”

185 19:00 01.08.2020
« Орқага