Назм

Алвидо, эй моҳи раҳмат!

633

Алвидо, эй моҳи раҳмат, шаҳри ғуфрон, алвидо,

Айладинг азми сафар, бўлдук паришон, алвидо,

Афв қил нуқсонимиз, эй яхши меҳмон, алвидо,

Боиси савму салоту, хатми Қуръон, алвидо,

Алвидо, эй раҳмати Ҳақ, моҳи тобон, алвидо.

 

Нурли кунларким хони эҳсонингга ҳожатманд эдук,

Ҳам салоту хатми Қуръонинг билан хурсанд эдук,

Банд эди иблислар, меҳрингла шаккарханд эдук,

Сан ато, маънидаким, бизлар санга дилбанд эдук,

Тифл янглиғ айладинг бизларни гирён алвидо.

 

Ҳурматингдин кечаву кундуз дуо эрди қабул,

Ҳамду лиллаҳ, бизга бўлдинг хоси мероси расул,

Келганингда шод этиб, кетгонинга қилдинг малул,

Гар ато азми сафар қилса қолур йиғлаб ўғул,

Тез кел, қайтиб бизни қил шоду хандон, алвидо!

 

Мухлис Намангоний

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ҳайитингиз муборак

196 08:00 24.05.2020

Бобораҳим Машраб: Алвидо, Рамазон...

557 21:00 23.05.2020

Хайр, рамазон!

346 13:05 23.05.2020

Иймонга дарз кетса - қиёмат кўпар

511 07:30 22.05.2020

Рамазонга аталган сатрлар 

601 21:00 09.05.2020

Пиёда манзилга етди, аммо туядаги...

1582 03:40 09.05.2020
« Орқага