Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Алвидо, Ватан! Аҳдга вафо этамиз

2971

(1-қисм2-қисм3-қисм4-қисм5-қисм6-қисм7-қисм8-қисм9-қисм10-қисм11-қисм, 12-қисм, 13-қисм 14-қисм, 15-қисм 16-қисм 17-қисм 18-қисм 19-қисм)

Афғонистон ҳукумати ҳеч кимга паноҳ бермасликка қонун чиқарибди. Хусусан, Мозори Шарифнинг ҳокими ўрислар билан жуда қалин бўлиб кетибди. Дарёдан кечиб ўтган ҳар бир кишини ўрисларга ушлаб бериб, уларнинг олқишига сазовор бўлибди. Ҳозиргача тахминан мингларча одамни тутиб берибди. Таниқли кишиларни ушлаб бергани учун ўрислардан катта-катта инъомлар олибди.

Бу ердагиларга ҳали етиб келмаган бир аянчли воқеани ҳам сўзлай кетди:

– Иброҳимбек бир неча йиллардан буён Дарвоз тоғларида коммунистлар билан олишиб ётарди. Ўрислар аста-секин қамалга олиб, ҳолат тобора танглаша бор-ганидан кейин икки ярим минг киши билан қамални ёриб, Амударёни кечиб Афғонистонга кириб боради.

Афғон ҳукумати паноҳ бериш ўрнига уни ўрисларга тутиб беради. Ҳозирги кунда, Афғонистонда яшаётган йигирма беш лак (2,5 миллион) ўзбек, туркман, тожик муҳожирларига Кобул шаҳри ва атрофида яшашга ижозат бериб, улардан ўрисларга қарши бирон-бир ҳаракат

қилмасликка аҳд олинган. Бундан ташқари, Ҳиндистон-дан олинган баъзи маълумотларни ҳам зикр қилди.Шайх эртасига хуфтон намозида ҳаммани маслаҳат мажлисига чақирди. Мен ҳам иштирок этиш шарафига муяссар бўлдим. Шундай вақтларда хуфтон кечиктирилиб ўқилар экан. Шу куни ҳам анча кеч ўқилди.

Жуда катта жамоат тўпланди. Намоздан сўнг шайх қурол-аслаҳа таққан ҳолда чиқиб, узоқдан сўз бошлади. Пайғамбарларнинг даъват тарихлари, Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг даврларидаги ҳақ ва ботилнинг юзма-юз курашларини таъсирли тарзда, вазминлик билан баён қилиб, Туркистондаги ҳозирги аҳвол, одамларга етказилаётган қийинчиликлар ҳамда Исломиддин келтирган хабарларнинг хулосасини сўзлаб: “Энди сизлар нима дейсизлар? Ҳолат таслим бўлишни ёки ҳижрат қилишни тақозо этяпти. Сиз нима десангиз, шуни қиламиз”, дея сўзини тугатди.

Атрофга бир муддат жимлик чўкди. Кечанинг бу зулматида ҳатто шайхнинг жим қолиши, бу сукунатнинг ваҳимасини зиёдалаштириб юборди. Бир неча лаҳзаларшу тарзда ўтди. Ниҳоят, жимликни бир навқирон йигитнинг момоқалдироқдек гумбурлаган янгроқ товуши бузиб юборди:

– Биз бу ерларга келишдан олдин чуқур ўйлаб, фикрлаб, жонимизни қурбон қилишга тайёр бўлиб, бир неча йиллар ҳолатни кузатганимиздан сўнг келиб сизга байъат этдик. Биз охирги нафасимизгача бу аҳдимизга вафо

қиламиз, таслим ҳам бўлмаймиз, ҳижрат ҳам қилмаймиз, – деди.

Қолганлар унинг сўзини қувватлашди.

Шайх қайта хитоб қилди:

– Сизлар нима дейсизлар? Шу биродарингизнинг сўзига иттифоқмисиз?

– Иттифоқмиз. Иттифоқмиз,

– деган овозлар ҳар томондан янгради.

Фонуснинг ғира-шира ёруғида шайхнинг хурсандлик билан порлаган чеҳрасини илғаш қийин эмас эди. Шайх иккинчи бор хутбани, кетидан олти калимани ўқиди. Охирида ҳаммалари “калимаи тоййиба”ни бир овоздан ўқиб, аҳдларини мустаҳкамлаб тарқаб кетишди. Мен ҳам ётоқхонага қайтдим.

Шайх менга юзланиб:

– Тўразода, ҳозир аҳли имоннинг олдида икки йўл

қолди. Куфру муртадликка чидаб, хорликда ҳаёт кечириш ёки динни ҳимоя этиб жон ва молни қурбон этиш.

Учинчи йўл ҳам бор... Бироқ қаерга борамиз? Афғонистон, Ҳиндистоннинг аҳволини ўзингиз эшитдингиз. Аллоҳ таолонинг кенг замини ҳозир аҳли имон учун жуда танг ва тор бўлди, – деди ҳазин товушда.

Шайхнинг қўриқчилик навбати таҳажжуд намозидан

кейин экан. Мен у киши билан шерик бўлиб, пойлоқчилик қилдим. Шайх хилма-хил ибратли, ҳикматли сўзлар сўзларди.

– Юртни озод этишга бел боғлаганларнинг сафида фақат эркаклар эмас, балки аёллар ҳам бор. Уларга ҳарбий таълим пухта ўргатилган. Душман қўққис ҳужум қилиб қолса, улар бизга юк бўлмайдилар.   

(давоми бор)

Ушбу рукн «Azon kitoblari» нашриёти билан ҳамкорликда тайёрланди

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қурол савдоси: Россия қуролларига харидор камаймоқда

246 12:36 06.12.2021

Россияда қолиб кетган ҳамюртларимиз учун махсус поезд қатновлари амалга оширилади

92 12:08 06.12.2021

“Спутник” билан эмланганлар Саудия Арабистонига кира олади

217 11:30 06.12.2021

Хитой раҳбари динларни хитойлаштиришга чақирди

1357 10:03 06.12.2021

Исломофобия: Кипрдаги масжидга ҳужум уюштирилди

292 09:35 06.12.2021

Кобулда Германия элчихонаси қайта очилиши мумкин

164 09:10 06.12.2021
« Орқага