Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Алвидо, Ватан! Аллоҳ суйган кишилар

1932

(1-қисм2-қисм3-қисм4-қисм5-қисм6-қисм7-қисм8-қисм9-қисм10-қисм11-қисм, 12-қисм, 13-қисм 14-қисм, 15-қисм 16-қисм)

Бу қишлоқда учинчи дўстим билан ҳам хайрлашдим. Янги бир ҳамсафарим билан толқон билан сариёғни, ғамлаб узоқ сафарга равона бўлдик. Айтишларича, илгарилари бу тоғларда йўл қурилган бўлиб, инқилоб даврида бу йўллар бузилиб кетган, ҳозирги кунда эса ҳар хил дарахтлар чангалзор каби ўсиб ётарди. Ҳар жойларда муздеккина чашмалар оқиб турар, бутун атроф катта гилам тўшалгандек ям-яшил бўлиб кўзни қувонтирар, майин шабада эсиб ҳаракатга келган турли-туман ўт-ўланлар, дарахт япроқлари бу манзарага ҳусн қўшиб тебранарди.

Онда-сонда потирлаб учиб чиққан каклик тўдаси кимўзарга зўр бериб сайрашлари киши қалбини яшнатиб юборарди. Биз кундузи сафар қилар ва кечаси бирор қулайроқ жой топиб тунардик. Йўлда учраган баъзи паррандаларни овлаб, озиқланардик. Олтинчи куни аср вақтига яқин бир чорраҳага етиб бордик. Тўғримиздаги чиройли йўлакдан илгарига интилдик. Йигирма-ўттиз дақиқалар чамаси юрганимиздан сўнг қуюқ чангалзор бошланиб, узоқдан баланд ва пурвиқор бир қалъа кўзга ташланиб турарди.

Аллоҳга ҳамду санолар айтдим. Қалъага яқинлашай, деганимизда тўсатдан чангалзор ичидан қуролланган бир неча йигитлар пайдо бўлди. Уларнинг баъзилари отлиқ эди.

– Ассалому алайкум, – деди отлиқлардан бири хушовоз лаҳжада.

– Ва алайкум ассалом. – Қаердан келиб, қаерга кетяпсизлар?

– Шаҳрисабздан келяпмиз, – дедим.

– Сиз шаҳрисабзликка ўхшамайсиз, лекин шеригингиз бўлиши мумкин, – у юзида енгил табассум билан ажойиб бир оҳангда деди.

Сўнг орамизда шундай суҳбат кечди:

– Тахминингиз тўғри, мен фарғоналикман, шеригим Қизилэмчаклик.

– Қизилэмчакдан кимни танийсиз?

– Мен у ерда бор-йўғи уч кун турдим, ҳеч ким билан танишганим йўқ, бирор кишининг исмини ҳам билмайман.

– Шаҳрисабздан кимни танийсиз? – Темурбекни, мен унинг уйида бир қанча вақт меҳмон бўлдим, – дея унинг манзилини тўлиқ айтиб бердим. Менга диққат билан тикилиб: “Саволларимга тўлиқ жавоб бермадингиз, келишдан мақсадингиз нима?” деди.

– Сайру томоша, Аллоҳнинг қудратини мушоҳада этиш. Шунда йигитнинг чеҳрасига маъноли табассум югурди.

– Гўёки сиз қалъани сайр қилгани келдингиз?

– Худди шундай, – деб жавоб бердим. Йигит шерикларига бир имо қилган эди, қандай пайдо бўлган бўлсалар шундай ғойиб бўлдилар. Фақат икки отлиқ ва тўрт пиёда биз билан қолди. Йигит отлиқлардан бирини олиб қалъа томон жўнади. Қоровулларнинг биридан:

– Сизлар кимсизлар? Мен билан сўзлашган йигит ким, дея савол қилдим.

– Ман туркий намедонам, – деди у мулойимлик билан. Форсий яхши билмаганим учун жим қолдим. Шеригим форсий забонда:

– Сиз қаерликсиз? деб сўради.

– Балжувонликман, Анвар Пошо шаҳид бўлганидан сўнг, етти-саккиз йилдан буён шу чангалзорда муқимман, – деб жавоб берди.

(давоми бор)

Ушбу рукн «Azon kitoblari» нашриёти билан ҳамкорликда тайёрланди

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Алвидо, Ватан! Афросиёб мажлиси

1597 20:05 11.10.2021

Алвидо, Ватан! Аҳдга вафо этамиз

2954 20:10 10.10.2021

Алвидо, Ватан! Аҳдга вафо этамиз

2350 20:10 09.10.2021

Алвидо, Ватан! Аслаҳа таққан шайх

1673 20:05 08.10.2021

Алвидо, Ватан! Аллоҳ суйган кишилар

1956 20:10 07.10.2021
« Орқага