Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Алвидо, Ватан! Саййид Жалолиддиннинг кўзи очилди

2482

(1-қисм2-қисм3-қисм4-қисм5-қисм6-қисм, 7-қисм, 8-қисм, 9-қисм, 10-қисм, 11-қисм)

Саййид Жалолиддиннинг кўзи очилди

Саййид Жалолиддин тоғамнинг ҳузурларидан беҳад паришон ҳолда чиқиб кетаётганларида:

– Бухорога бормоқчиман, тирик бўлсак, қайтишда дийдорлашармиз, – дедилар. Орадан бир ярим ойлар чамаси ўтиб, қайтиб келдилар. У киши барчасини ўз кўзи билан кўриш учун узоқ сафар қилибдилар. Шаҳрисабздан Китобга, ундан тоғли ноҳияларга сафар қилиб, Амударё соҳилларида жойлашган Дарвозгача етиб борибдилар. Ҳисор, Лангар ота ва Ғузорда бўлиб, сўнг Қаршига тушибдилар. Қаерга борсалар, Исломга нисбатан қилинаётган турли-туман душманчиликларга шоҳид бўлганлар. Бухорога сафар қилмоқчи эканлар, ҳукумат рухсат бермабди. У киши эса Бухородан ўзига яқин ишончли биродарини чақириб, у ернинг ҳам “қонли достон”ларидан огоҳ бўлибди. Бир ярим ойлик сафардан сўнг кўзлари янада равшан очилибди. Коммунистлар у кишини “Социализм ва коммунизм иқтисодий низом. Дину мазҳабга душманчилиги йўқ, фақат кишиларни иқтисодий инқироздан қутқарадиган, сармоядорликни бартараф қиладиган бир йўлдир”, дея ишонтиришган эди. Саййид Жалолиддин эшон эса уларнинг алдоқчи тузоқларига илиниб, социализм ва коммунизм ҳақида сўраган кишиларга: “Уларнинг мақсади фақат мол ва давлатни баробар тақсимлашдан иборат”, деб жавоб берарди. Ҳақиқатни ўз кўзлари билан кўрганларидан сўнг, уларнинг макру ҳийлаларидан қонлари қайнаб кетди.

Маркснинг назариясига кўра, “Худо ва диннинг тасаввури беҳуда нарса, балки инсон учун афюннинг ўзгинасидир. Уни томиридан суғуриб ташлаш партиянинг аввалги бурчидир”, дейилган (Астағфируллоҳ – муаллиф). Лекин ғишт қолипдан кўчган эди.

Коммунистлар у кишининг ёрдами билан бутун Туркистон исломий миллатини ўз чангалига илинтирганди, энди эса у кишига ўз мулки – Афғонистоннинг ғам-ташвиши тушиб қолган эди. Коммунист гумашталари эса у кишининг номини сотиб, разилона ишларини давом эттиришарди. Саййид Жалолиддин эшон Афғонистон мусулмонларини коммунистларнинг макру ҳийласидан огоҳ этиш учун Афғонистонга кетишга қарор қилди. Кетиш олдидан тоғамнинг ҳузурларига келиб, барча кўрган воқеаларни батафсил сўзлай бошлади. Мусулмонларнинг заифлиги ҳамда Ислом дини мададсиз қолганини зикр этаётиб, овози қалтираб кетди: “Ҳазрат, ҳижрат фарзи айн бўлди, сиз ҳам сафар тадоригини қилиб, мен билан бирга кетсангиз. Ҳозиргача сиз мени риоя этиб келдингиз, энди мен сизнинг хизматингизни қиламан”, деди. Тоғам у кишининг сўзларини вазминлик билан тинглагач: “Туркистон уламолари ҳижрат қилмасликка, халқни ташлаб кетмасликка, охирги томчи қони қолгунча улар билан бирга бўлишга қарор қилганлар”, дедилар.

Жалолиддин эшон тоғамнинг қўлларини олиб, йиғлаб туриб: “Энди мен ўз ҳаётимни мусулмон мамлакатларини бу фитнадан огоҳ этишга сарф этаман. Саломуллоҳи алайкум...” дея йўлга равона бўлдилар.

Осмон ажиб бир кўринишда эди, гўё унда ғамнинг сурати намоёндек эди...

(давоми бор)

Ушбу рукн «Azon kitoblari» нашриёти билан ҳамкорликда тайёрланди

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Алвидо, Ватан! Афросиёб мажлиси

1681 20:05 11.10.2021

Алвидо, Ватан! Аҳдга вафо этамиз

3129 20:10 10.10.2021

Алвидо, Ватан! Аҳдга вафо этамиз

2454 20:10 09.10.2021

Алвидо, Ватан! Аслаҳа таққан шайх

1751 20:05 08.10.2021

Алвидо, Ватан! Аллоҳ суйган кишилар

2026 20:10 07.10.2021

Алвидо, Ватан! Аллоҳ суйган кишилар

2054 20:05 06.10.2021
« Орқага