Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Алвидо, Ватан! Шаҳрисабзда кечган кунлар

2124

(1-қисм2-қисм3-қисм4-қисм5-қисм6-қисм7-қисм8-қисм9-қисм10-қисм, 11-қисм, 12-қисм)

Шаҳрисабзда кечган кунлар

Келганимдан буён Шаҳрисабзда Темурбекнинг уйида истиқомат қилар эдим. Ҳолат зоҳиран яхши бўлиб қолган эди. Бир ярим-икки ой илгари содир бўлган қотилликлар унутилиб, одамлар ўз ишлари билан машғул бўлиб қолган эдилар. Исломнинг зиддига бўлган ишлар барчаси билмасдан қилиб қўйилганга ўхшарди. Уларнинг бир неча тажрибаси йўқ янги коммунистларни жинояткорликда айблаб, қаттиқ жазо беришлари, ҳатто баъзиларини дорга осишлари содда халқни ишонтирди. Халқ ўзларича ҳукуматни беайб ва беқусур деб билишарди. “Агар ҳукуматнинг бу ишларда қўли бўлса, ўз одамларини шундай жазолармиди?” дея бир-бирларини ишонтирардилар.

Авом халқни янада хотиржам этиш учун янги бир режа ишга тушди. Ҳар бир маҳаллада “уюшма”лар очиб, уларни арабий тилда номладилар. Кўринишда ишлари ниҳоятда олийжаноб бўлган “Асҳоби адл”, яъни адлу инсоф эгалари маҳалла аҳлининг ўртасидаги ўзаро жанжалларни бостиришар ва уларни иттифоққа келтиришарди. Шу йўл билан улар содда халққа ўз таъсирларини кўрсатдилар. Улар ҳам ўзларини беҳад олийжаноб, адолатли, фитна-фасоддан нафратланувчи, омонатдор қилиб кўрсатардилар. Лекин уларнинг асл мақсади коммунистлар етишиб чиқиши учун замин тайёрлашдан иборат эди. Шунинг учун маҳалланинг бебош ҳамда итоатсиз, бемаъни ёш-ялангларини уюшмага танлаб олишарди. Унинг бошқарувчи раиси партия ташкилоти ва маҳаллий назоратчиларга ҳисобот бериб турарди. Уларнинг бу найранглари ўзларининг ҳақиқий башараларини ниқоблаб, содда халқни ўз ғоялари томон етаклашга қаратилган эди. Бироқ кўп ўтмасдан ниқоблари йиртилиб, одамлар бу уюшмаларга мурожаат этишдан бўйин товлай бошлашди.

Лекин бунинг ҳам чорасини кўриб қўйган эди. Партия кўрсатмасига мувофиқ маҳалладаги барча яшовчиларни рўйхатга олиб, уларни бир неча гуруҳларга тақсим қилдилар. Уламолар, мустаҳкам ақида ҳамда ўткир ақл эгалари ва ҳоказо. Сўнг яна тақсимлашди. Булардан кимлар партия хизматида, кимлар партияга тўсқинлик қиляпти, кимларни зўрлик ва қўрқитиб қўлга олса бўлади, кимларни тарғиб этса бўлади, кимларни ҳеч қайси йўл билан қўлга олиб бўлмайди ва ҳоказо. Кейин одамлар ўртасидаги ўзаро алоқаларни ўлчаб чиқдилар, кимларнинг дўсти, душмани бор ва у нима ҳақида ўйлайди, қандай қилиб уларнинг зиддиятини кучайтирса бўлади? “Асҳобул адл” уюшмасининг асосий вазифаларидан бири уламоларнинг ҳар бир хатти-ҳаракатини кузатиб, керакли маълумотларни партия ташкилоти ва назоратчиларга етказиб туриш эди. Улар бу хизматларини камолига етказиб адо этардилар. Тезда маҳалладаги ҳар бир эркагу аёлнинг шахсий ҳолатига доир маълумотлар йиғилди. Унда ҳар бир шахснинг номи, насаби, қариндошлари номи, илм савияси, фикрлаши, ҳаттоки табиатининг қўпол-мулойимлиги ҳам битилган эди.

Бу тадбирлари секин-аста натижа бера бошлади. Уларнинг уюшмасига икки хил инсонлар жамланиб, хизматга тайёр бўлди. Бир тоифаси фосиқ-фожир, беилм, мансабпараст кишилар бўлиб, мақсадлари ўзларини бошқалардан устун қилиш, бошқаларни ўзларига бўйсундириш эди. Иккинчиси эса илм даражалари паст, фикрга эга бўлмаган, йўлини йўқотиб, назардан четда қолган олимлар ҳамда баъзи сўфийлар эди. Лениннинг “Машриққа мазҳаб дарвозасидан киринглар” деган кўрсатмаси уларга аъло даражада қўл келаётган эди.

Қўрқитув, қизиқтирув ёки бошқа ҳийлалар орқали бир неча диндор шахсларни қўлга олишган эди. Уларнинг кўплари катта-катта зоҳид, обид, сўфий ҳамда муллалар эди. Кўринишлари нуроний, кўркам соқолли, пешоналарида сажда аломати бор кишилар эди. Булар бир тарафдан коммунизм ва социализмни ҳимоя қилиб ояту ҳадислар келтиришар, саҳобаларнинг ҳаётини пеш қилишар, иккинчи тарафдан социализмга қарши бўлган олимларни сармоядор бойларнинг хизматчилари, дея гап тарқатишарди.

Шу сабабли, “Бунёнун марсус”, яъни қўрғошин каби бир-бирини қувватловчи бино бўлиб, Исломни ҳимоя этаётган уламолар орасига низо тушиб, ажралиш юз берди. Уламоларга қараб авом халқ ҳам иккига бўлинди. Бу диний таълим-тарбия жиҳатдан ҳаётларига етказилган катта зарар эди. “Уюшма”нинг ҳақиқий башарасини Яъқуб Чархий қишлоғининг имоми билан қурган суҳбатимдан сўнг яхши англаб олдим. Бу қишлоқ Шаҳрисабздан ўн олти мил узоқ бўлиб, қишлоқ аҳли Кенагаслар дейиларди.

Мен билан уч нафар толиби илм Шаҳрисабз атрофини сайр қилгани чиқиб, Яъқуб Чархий қишлоғига етиб бордик. Имом хатиб тўйга кетган эканлар, кечга яқин қайтди. У кишини масжидда зиёрат этдик. Бизларни ниҳоятда самимий қабул қилди. Ҳазрат Ҳўқандийнинг жиянлари эканимни билганларидан сўнг бу самимиятга муҳаббат ҳам қўшилди. Сўнг бўлаётган мусибатларни батафсил баён қила бошлади:

– Ҳозирги ҳолатимизга қон йиғлаяпман, мен бундан ташқари яна тўрт масжид қавмига хизмат қиламан.

– Қандай қилиб?! – дедим ўзимни саволдан тўхтатолмай.

– Ҳозир одамлар намоз ўқимай қўйди. Фақат никоҳ, жаноза ва шунга ўхшаш нарсалар учун имомга муҳтож бўладилар. Коммунистлар ҳар бир имомга маош белгилаб, уларни масжидга арқонсиз боғлаб қўйди. Лекин бу маошлари жуда озлиги учун касб қилишга эҳтиёж сезадилар.

Тун яримлаб атроф жимжит бўлиб қолган, онда-сонда итларнинг ҳуриши, чигирткаларнинг чириллаши бу сукунатни бузиб турарди. Дўстларим чеккароқ овуллардан келган эдилар. Уларнинг фикрлаш доиралари Шаҳрисабзгача чегараланган эди. Шунинг учун улар теварак-атрофда бўлаётган воқеаларга эътибор беришмас, қизиқишмас, шундан суҳбат уларга зерикарли туюлиб, тезда ухлаб қолишди.

– Буларнинг уйқусига халал бермайлик, келинг масжид саҳнига чиқиб суҳбатлашамиз, – деди имом.

Суҳбатни масжид саҳнида давом эттира бошладик.

– Чамаси икки ойлар илгари коммунистлар ҳар бир шаҳар ва қишлоқларда маҳалла қўмиталари барпо қилишди. Шулар қаторида бизнинг маҳалламизда ҳам бир қўмита очилиб, унга аъзо танлай бошладилар. Бошқа қишлоқларни билмасам ҳам ўз қишлоғимни яхши биламан. Қўмитага қишлоғимиздаги фосиқ-фожир кишиларни ишга олишди. Уларнинг бирортаси ҳам лаёқатли кишилар эмас. Бирортаси ўқиш-ёзишни билмайди. Шунинг учун барча ҳисоботни менга ёздиришади. Мен қўмитанинг аъзоси эмасман, бироқ шунга мажбурлашди. Агар бирор гапни ташқарига чиқарсанг, “мукофоти”ни оласан, дея огоҳлантиришди.

– Сизга бирор нарса беришадими?

– Ҳеч нарса беришмайди, лекин ҳукумат тарафидан ҳеч қандай азият етмаслигига кафиллик беришган, яна сени “руҳоний”лар рўйхатига киргизмаймиз, – дейишган.

Имом маълумотли киши экан, яна сўзлай бошлади.

– Динга янгидан-янги бидъатларни киргизяптилар. Агар бирор киши бу ишлардан қайтармоқчи бўлса, уни 64 Алвидо, Ватан! озод шахснинг фикрини жиловлашда айблаб, жиноятчи, муштумзўр дейиш орқали ҳукумат томонидан динга киритилаётган янги ишларни ҳимоя қилишяпти.

(давоми бор)

Ушбу рукн «Azon kitoblari» нашриёти билан ҳамкорликда тайёрланди

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Алвидо, Ватан! Афросиёб мажлиси

1681 20:05 11.10.2021

Алвидо, Ватан! Аҳдга вафо этамиз

3129 20:10 10.10.2021

Алвидо, Ватан! Аҳдга вафо этамиз

2454 20:10 09.10.2021

Алвидо, Ватан! Аслаҳа таққан шайх

1751 20:05 08.10.2021

Алвидо, Ватан! Аллоҳ суйган кишилар

2026 20:10 07.10.2021

Алвидо, Ватан! Аллоҳ суйган кишилар

2054 20:05 06.10.2021
« Орқага