Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Алвидо, Ватан! Шаҳрисабзда кечган кунлар

2082

(1-қисм2-қисм3-қисм4-қисм5-қисм6-қисм7-қисм8-қисм9-қисм10-қисм11-қисм, 12-қисм, 13-қисм)

Сизга бир мисол айтай. Бизнинг қишлоқларда қабрларни юзга суриш, мадад сўраш йўқ эди, бирор киши одат ҳам қилган эмас. Бундай ширк ишларнинг қандай бошланганини эшитинг. Қишлоқ аҳлидан бири марҳум пирини тушида кўрибди. Пири: “Менинг қабримни юзингга суриб, тавоф қилгин”, деган эмиш.

Эртасига чиқиб қабрни тавоф қила бошлабди. Сўнгра бир қоровул қўйиб, зиёратга келган кишиларга пирнинг васиятини эшиттириб, уларни ҳам дуо-тиловат ўрнига қабрга юзни суриш, тавоф қилишга ундай бошлабди. Шу сабабли бу нарса бутун оммага одат бўлди. Энди “Ким туш кўрган экан?” десангиз, қишлоқдаги энг бемаъни, бетайин бўлиш билан бирга “асҳобул адл” нинг мухлис аъзоларидан экан. Аввалига солиҳ кишилар, уламолар қаттиқ қаршилик қилдилар. Сўнгра уларни қўмитага чақириб, дўқ-пўписа билан: “Ҳар бир киши ҳур фикр ҳамда амалга эга. Ким бу нарсаларга тўсиқ бўлса, ҳибсга олинади!” дея дағдаға қилишди. Имом чуқур “уф” тортиб, сўзида давом этди.

– Бу қўмитанинг барпо бўлганига икки ой ҳам бўлмасдан, мужаллад-мужаллад дафтарлар тўлдирилиб, назоратчи идораларга жўнатиб юборилди. Дафтарнинг энг катта қисмини уламолар, диндорлар ҳамда улар билан борди-келди қилувчиларнинг тўлиқ рўйхати ташкил этади. Хусусан, бу диндорлар кимларга қарши экани, душманчилигидан қандай фойдаланиш мумкинлиги қабилидаги маълумотлар... Мен сўзни бўлиб, тоғам тўғриларида сўрадим.

– У кишига ўхшаган буюк зотларнинг ҳар бир ишлари ипидан-игнасигача рўйхатга олинган. Ноҳия қўмитаси у Аъзам Ҳошимий 65 кишини қаттиқ ва махфий назорат қилишга кўрсатма берган. Шу сабаб у кишини “хатарли руҳоний”, дейишиб, бутун қўмита аъзоларига учрашувга келган ҳар бир одамни қаттиқ назорат қилишга буюрилган. Мен ҳам ўз кўрган-билган воқеаларимни ҳикоя қилиб бердим. Сўзимнинг охирида Саййид Жалолиддин эшоннинг бу ҳийлалардан огоҳ бўлиб, Афғонистонга қайтиб кетганини айтдим. Имом ҳайратда қолиб: “Жуда ажойиб иш бўлибди-ку, афғоний ҳазрат Ғозий Омонуллоҳнинг пирзодаси эканини даъво қиларди. Социализмни ҳимоя қилмаса-да, “Социализм инсонни дунёда “аъло-иллиййин” (жаннат)га етказгувчи низом бўлиб кўриняпти”, дер эди. Эртасига бизни дўстона меҳрибонлик билан кузатиб қолди. Коммунистлар мамлакатда бўлаётган ҳодисалардан уламоларнинг фикрини чалғитиш учун янги бир ўйин ўйнашарди. Аслида ихтилофли бўлган масалаларни ўртага ташлаб, уламолардан ҳал қилиб беришни сўрашарди. Баҳсу мунозаралар кескинлашиб кетар, бу эса уламоларнинг ўзаро шахсий адоватларига сабаб бўлар ҳамда дин учун қайғуриш эсдан чиқиб, ўз шаъни учун кураш бошланар эди. Коммунистлар тўрига илинган баъзи муллолар иккиламчи масалаларни бемақсад зўр бериб, баён қила бошладилар. Шубҳасиз, бу масалалар китобларда зикр қилинган бўлса-да, илми оз, тор фикрли муллолар бу масалаларда баҳслашишга шўнғиган эдилар.

Бироқ узоқни кўра билган, етук, доно уламолар аралашмас, баъзи вақтлар эса бу ихтилофлар омма ва халқ орасида ҳам кенг қулоч ёзишидан тўхтатиб қолардилар. Бу баҳсларга назар солган кишининг ақлига Ислом мамлакати ҳамда мусулмонларни йўқотиш учун тобора сиқиб бораётган зулм панжаларини қирқиб ташлаш тўғрисида фикрлаш ўрнига, балки “Жума намозидан сўнг эҳтиёти пешин ўқиш керакми йўқми? Аттаҳиётда кўрсаткич бармоқ билан ишора жоизми ёки ножоиз? Мавлуд ўқилганда маҳалла қиёмда туриши зарурми ёки зарур эмасми? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак соялари борми ёки йўқ? Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг ота-оналари кофир ҳукмидами ёки ундай эмасми?” каби масалаларда фикрлаш зарурроқ экан-да, деган мулоҳаза келарди. Намоз ўқишга ижозат берилган масжидларда ушбу баҳслар ошкора қилинаётган эди. Уларнинг бу ўйинлари ниҳоятда яхши самара берди. Уламолар келгуси авлодга етказиб бериш зиммаларига фарз бўлган Ислом динини асраш ҳақида фикрлаш ўрнига, бутун иқтидору салоҳиятларини шу баҳсларга сарфлай бошладилар. Авом халқ эса “Асҳобул адл”нинг ҳийла-найрангларини унутиб, уламолар билан овора бўлиб қолди.

(давоми бор)

Ушбу рукн «Azon kitoblari» нашриёти билан ҳамкорликда тайёрланди

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Алвидо, Ватан! Афросиёб мажлиси

1681 20:05 11.10.2021

Алвидо, Ватан! Аҳдга вафо этамиз

3129 20:10 10.10.2021

Алвидо, Ватан! Аҳдга вафо этамиз

2454 20:10 09.10.2021

Алвидо, Ватан! Аслаҳа таққан шайх

1751 20:05 08.10.2021

Алвидо, Ватан! Аллоҳ суйган кишилар

2026 20:10 07.10.2021

Алвидо, Ватан! Аллоҳ суйган кишилар

2054 20:05 06.10.2021
« Орқага