Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Алвидо, Ватан! Термиздаги мудҳиш ҳодиса

3672

ТЕРМИЗДАГИ МУДҲИШ ҲОДИСА

Субҳидамда Қарши бекатига тушиб, шаҳарга кетишда икки нафар қозоқ кишига ҳамроҳ бўлдим. Улар қозоқ “ҳуррият”чиларидан бўлиб, Қозоғистон халқини коммунистлар чангалидан озод қилиш учун тузилган махфий фирқанинг ишончли вакиллари экан. Бошимдан кечирган қиссамни эшитгач, ниҳоятда меҳр-шафқат билан муомала кўрсатишиб, ўзлари билан шаҳардаги “қизил чойхона” (ресторан) томон олиб кетишди. Ўша куни соат бешларда темир йўл майдонида Қаршининг машҳур олимларидан бирини ҳарбий суд қилиш учун шаҳарнинг барча аҳли тўплансин, дея жар солинди. Катта оломон тўпланди. У мард ва жасур зот аскарлар қуршовида олиб келинди. Суд бошланиб, уни “руҳоният”ни ёйиш ва коммунизмни танқид этиб қоралашда айблашди.

Уларнинг даъволарига домла шундай жавоб берди:

– Айбим динга даъват этишдаги фарзни адо этиш бўлса, мен ўз даъватимда динга шубҳа қилувчиларни далиллар билан хотиржам қилишга ҳаракат қилдим. Шуни билингки, токи тирик эканман, бу ишни давом эттираман!

– Сен фарз деяётган нарсанг қонунга хилофдур. “Руҳоният”ни тарқатиш қонунан тақиқланади! – деди ҳарбий суд аъзоси.

– Дин барҳақдур. Халқнинг аксари Аллоҳга, унинг расулларига, китобларига, фаришталарига, ўлгандан сўнг қайта тирилишга, ҳисоб-китобга, тақдирнинг яхши-ёмонига имон келтиради. Коммунистлар эса ярим фоиздан ҳам камдур. Мулкнинг аксар халқи ўз динини тарк этмайди!

Бундай ҳақ сўзларни эшитишга уларнинг тоқати етмас эди. У жасур киши ўз сўзларини тугатмасиданоқ ўқ ёғдиришди...

Бутун халқ аскарларнинг қуршовида эди. Ҳеч кимда бирор қурол-аслаҳа йўқ, буткул ҳимоясиз эдилар. Лекин олимнинг йиқилганини кўрган халқ кўзларидан қонли ёш тўкиб, майдонда тўлғана бошлашди. Қўрқиб кетган коммунистлар пулемётларни ишга солиб, халқ устига ўқ ёғдира кетди. Баъзи баҳодир йигитлар жонларини хавф остига қўйиб, аскарларга ташланиб милтиқ ва пулемётларни тортиб олдилар. Майдонда юзма-юз тўқнашув бошланиб кетди. Темир йўл бекати, ўрта шаҳар ва бекат омборхоналари атрофига қароргоҳ қилган қўшимча аскарлар дарров ёрдамга етиб келишди. Тахминан бир ярим соатлардан сўнг бутун шаҳарга қўрқинчли сукунат чўмди. Майдон бўшагандан кейин бекинган еримдан аста чиқиб, яширинча чойхонага етиб келдим. Мендан хавотирда турган икки биродаримнинг юзи ёришиб кетди.

Ваҳший аскарлар беаёв ёғдирган ўқлардан қанчалаб кишиларнинг ёстиғи қуриганини айтиш мушкул эди. Шаҳарда ҳар хил сўзлар юрар, хуллас юзларча кишилар ҳаётдан кўз юмди. Қаршида уч кун турганимиздан сўнг тўртинчи куни Шаҳрисабзга йўл олдик. Ҳамроҳим:

– Ҳозир Шаҳрисабзда тинчлик, лекин қачонгача бўлар экан, билмайман. Қарши тўлиқ қўлга киритилгач, кейин у ерда ҳам шу қонли ўйинлар ўйналади, – деди.

Бирорта рус газетаси бу хунрезлик тўғрисида оғиз очмаганига қарамасдан, бу аламли воқеа бутун атрофга тарқалди. Мусулмонларнинг қонлари қайнаб, норозилик ҳамда қаршиликларини изҳор этишарди.

Ғузор тарафга сафар қилганимда коммунистлар шаҳарни қуршов қилиш билан овора эдилар. Қаршидан Ғузорга, сўнгра Шаҳрисабзга кириб бордим. Шаҳрисабз Қаршидан тахминан етмиш икки мил узоқда эди. Темир йўл бекати эса шаҳарнинг марказий дарвозасидан етти мил узоқликда жойлашган эди. Бу ерда мен чор девор 48 Алвидо, Ватан! билан ўралган масжидга жойлашдим. Масжид жуда катта, гўё сарой эди. Унинг саҳнидан оқиб ўтган анҳорнинг бўйларида кўм-кўк дарахтлар яшнаб турар, савлат тўкиб турган ҳаммомнинг қарши томонида боғ жойлашган, саройнинг ичига тахминан ярим минг киши сиғар, унинг икки тарафига жимжимадор ҳужралар солинган, масжид ғоят кўнгилочар ҳамда чиройли эди.

Шаҳаргача извошда етиб келиб, бир баққолдан Ҳазрат Ҳўқандий, яъни тоғажонимнинг манзилгоҳларини сўрадим. У менга бир оз диққат билан разм солиб турди-да, извошга йўл ҳаққини бериб, юкларимни кўтариб дўконнинг болохонасига олиб чиқди. Мени жойлаштиргач, қаймоқчой тайёрлай бошлади. Туркистонликлар азиз меҳмонларини қаймоқчой билан иззатлашарди. Қаймоқчой – сут, сариёғ, писта, бодом ва ёнғоқ каби мағизлар, ярим қадоқ кўкчой ва бир чўмич сувдан тайёрланиб, ёғли нон билан меҳмонга тақдим қилинарди. Чойдан сўнг дўкондор билан орамизда шундай суҳбат кечди:

– Сиз ҳазратнинг қариндошлариданмисиз?

– Қандай билдингиз?

– Шаклу шамойил ҳамда хулқ-атворингиздан.

– Ҳазрат Ҳўқандий менинг тоғам бўладилар.

– Аввал ҳам келганмисиз?

– Йўқ, бирор марта ҳам келмаганман, ҳатто тоғамни ҳам кўрмаганман.

– Тўғри уйдан келяпсизми? Ёки йўлда ушланиб қолдингизми?

– Уйдан чиққанимга уч ой бўлди. Қўқон, Самарқанд, Бухоро, Когон, Қарши, Ғузорда бўлиб, сўнг бу ерга етиб келдим.

– Қаршидан қачон чиқдингиз?

– Кеча кечаси.

– Кечаси билан дам олмабсиз. Ҳозир дам олинг. Мен Аъзам Ҳошимий 49 келгунча ташқарига чиқа кўрманг.

– Яна ушла-ушлами?

– Шаҳарда кечадан бери қизил аскарлар изғиб юришибди. Ҳўқандий ҳазратни қалъа ичида қўриқлаб туришибди. Менинг исмим Темурбек, Ҳўқандий ҳазратнинг ходимлариданман.

– Бу ишлар нима учун бўляпти?

– Бухорода қаттиқ зулм қилишди. Қаршида буюк олим Муфтий Холмурод домлани отиб ўлдиришди. Ҳозир мусулмонлар ўзларини ҳимоя қилишдан бутунлай маҳрум бўлиб, қизиллар уларнинг уйларини тинтув қилиб юришибди. Ҳозирча фақатгина саҳрою даштлар уларнинг зулмларидан омонда. Бу ерда бир буюк олим ва пир Саййид Жалолуддин Афғоний эшон борлар.

– Сиз у кишини танийсизми? – дея гапни кесиб сўрадим.

– Ҳа, у зот ҳозир Ғузорда яшайди. Ҳўқандий ҳазрат билан яқин алоқалари бор. Ҳар ҳафта йигирма беш-ўттиз чоғлиқ муридлари билан Ҳазратнинг зиёратларига келишади. Икки-уч кунлаб Ҳазратнинг илтифотларидан баҳраманд бўлишади, магар … у шундай одамки… – деб дўкондор жимиб қолди.

– Қандай одам? – дея гапни давом эттиришга қистадим.

Темурбекнинг пешонасида ранжиш аломати пайдо бўлди. Гўё мен ундан ниҳоятда кўнгилсиз нарсани сўрагандек эдим.

У маъюслик билан:

– Тўразода, бу саволга эртага жавоб бераман. Ҳозир Ҳазратнинг қалъаси томон кетяпман. Иложи бўлса, сизнинг келганингиз хабарини етказаман, – деб чиқиб кетди.

Мен эса сўрига чиқиб чўзилдим. Неча кунлик чарчоқ 50 Алвидо, Ватан! ва паришонликлардан сўнг ётишим билан ухлаб қолдим. Кечга яқин Темурбек қайтиб келди ва мени туртиб уйғотди. Айтишича, Ҳазратни ҳам уй қамоғига ҳукм қилишибди. Шаҳар ва қишлоқлардаги бирорта мусулмон ишга чиққани йўқ, дўконлар қулфланган, қизил аскарлар қутурган ит каби изғиб юришибди.

– Ҳозир у ерга боришингиз хатарли. Шу атрофдаги масжидда ётиш-туришингиз учун шароит қилиб қўйдим. Масжиднинг имом-мударриси Ҳазратнинг дўсти бўлади. Яна бир гап, у ерда бирортаси келишингиз сабабини сўраса, мутаваллий соҳибнинг ходимиман, Ғузордаги ерларни тасарруф қиламан, деб айтинг. Қолган гапни менга қўйиб беринг.

Темурбек тоғамнинг яқин одамларидан бўлиб масжиднинг интизомий ишларини бошқариб турар экан.

(давоми бор)

Ушбу рукн «Azon kitoblari» нашриёти билан ҳамкорликда тайёрланди

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Муштлашган талабаларга нима етишмаяпти?

1179 18:10 12.12.2021

Термизда Афғонистонга қочаётган чет эллик фуқаро қўлга олинди

778 17:05 02.12.2021

Термизда ўзбек ва қозоқ ҳарбийлари қўшма машғулот ўтказади

568 14:33 15.11.2021

БМТ Термиз аэропортига Афғонистон учун 100 тоннадан ортиқ гуманитар ёрдам етказди

570 10:48 18.10.2021

Ўзбекистон ва «Толибон» музокаралари қолдирилди

1819 14:04 15.10.2021
« Орқага