“Амалингизга эмас балки, Аллоҳнинг фазлига суянинг, нажот топасиз!”

17:00 11.02.2019 979

Солиҳлардан бири вафот этиб кетган, раббоний олимлардан бирини тушида кўрди. Раббоний олимдан: «Роббинг сенга нима қилди?», дея сўралди. Раббоний олим: «Ўзининг хузурида туриш (Ўзини таниш ва Ўзигагина ибодат қилиш) бахтини берди», дея жавоб берди. Аллоҳ таоло: «Менга нима олиб келдинг?», дея сўради. Раббоний олим: «Эй Роббим, мен бир қул бўлсам, қул ўзининг саййидига олиб келадиган бирор нарсага молик (эгадор) бўлмайди. Эй Роббим, мен Сенинг ҳузуринга Ўзингнинг авфингни ва карамингни умид қилган ҳолатда келдим», дея жавоб берди.

Хулоса: Аллоҳга бўлган бандалик нутқига назар солмайсизми?!

Азизлар, эртага Аллоҳ Азза ва Жалланинг ҳузурига қудум қилиш худди шундай бўлади. Ким ўша кунни (Аллоҳ Азза ва Жалланинг ҳузурига қудум қилишни) идрок қилмаган бўлса, тез орада уни идрок қилади.(Аллоҳнинг ҳузурига боришдан олдин, У Зот Азза ва Жаллага қулликни изҳор қилайлик).

Доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутий раҳимаҳуллоҳнинг 
“ал-Ҳикам ал-Атоийя шарҳ ва таҳлил” асарларидан (1-жилд)

Элёрбек ЭРКИНБЕК таржимаси
 

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!