Янгиликлар

Америка Қўшма Штатларини ёқиб юборган одам. Ўлдирилган Жорж Флойд ким эди?

7782

Миннеаполисда (Миннесота штатида) қора танли фуқаронинг ўлдирилиши Қўшма Штатларда салкам фуқаролар уруши бошланишига олиб келди. Битта штатда бошланган бетартиб намойишлар бутун мамлакат бўйлаб тарқалди. Одамлар дўконларни талашмоқда, политсия бўлимларини ёқишяпти ва давлат хизматчиларига таҳдид солинмоқда. Ҳамма жойда комендантлик соати жорий қилинмоқда, ҳатто фавқулодда ҳолат эълон қилиниши ҳақида гаплар юрибди. Шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, ўлдирилган одам роса идеал одам ҳам эмас эди.

Новча, қора танли Жорж Флойд – 46 ёшли афро-америкалик бодибилдер каби қўрқинчли кўринишда, уни кўрганлар беозор йўловчи демас эди. У беш марта қамалиб чиққан, ўғирлик учун илк қамалган пайтда 20 ёшда бўлган. Охирги муддатини ҳам қароқчилик учун ўтириб чиққан. Ҳозир дунё Флойднинг қизи инстаграмда бераётг ан фотосуратларини кўрганида унинг қамоқ жазолари тўғрида унутиши табиий.

Тириклигида Флойд маҳаллий боғда қўриқчи бўлиб ишлаган. Полициячилар ҳам Миннеаполисдаги дўконга бекорга келишмаган. Полиция маълумотларига кўра, Жорж Флойд озиқ-овқат дўконида "сохта ҳужжатлар" билан тўловни амалга оширишга ҳаракат қилган (тахмин қилинишича, сохта банк чеклари ёки қоғоз пуллар ҳақида гап кетмоқда). Полиция эркакнинг гиёҳванд моддалар таъсири остида бўлганини ҳам тахмин қилмоқда.

Полициячилар уч киши бўлган: 44 ёшли полиция фахрийси Дерек Шовин ва унинг икки ҳамкори Ту Тао ва Томас Лейн. Дерек Шовин Флойдни машинанинг ёнида тутиб турган. Сўнг тиззасини Флойднинг бўйнига қўйиб боса бошлаган. Флойд нафас ололмаслигидан шикоят қила бошласа-да, полициячи уни бўшатмаган. Флойднинг "Мен нафас ололмаяпман" деб такрорлаган сўзлари норозилик тимсолига айланди. Полициячи қўлини бўшатганда, кеч бўлган эди. Гувоҳлар томонидан тарқатилган видео тартибсизликларни бошлаб берди. Қора танли америкаликлар полициянинг ҳаракатларини ирқчилик деб ҳисоблашди.

Америкалик полициячилар томонидан шафқатсиз усуллар қўлланади: агар одам итоат этишдан бош тортса, улар куч ишлатиш ҳуқуқига эга. Аммо ҳибсхоналарда шафқатсизлик даражасини назорат қилиш мушкул. 2014 йилда Қўшма Штатлар шунга ўхшаш вазиятни бошдан кечирди: ўшанда Нью-Йоркнинг Томпкинсвилл минтақасида 43 ёшли афро-америкалик сигарет сотувчи Эрик Гарнер ўлдирилган эди. Полициячилар уни ҳибсга олмоқчи бўлганларида, у кишан тақишдан бош тортган. Унда ҳам полициячи Гарнерни бўғиб ўлдирган.

Норозиликлар тинч йўл билан бошланди, аммо жуда тез бузғунчиликларга айланди. АҚШ президенти Доналд Трамп атрофдагиларни айблади: намойишчиларни - эркинлик бузилганида, Миннеаполис мэрини - ҳокимияти кучсизлигида ва сўл қарашларда. Узоқ твитлардан сўнггина у шаҳарга Миллий гвардия қўшинлари киритилишини эълон қилди.

Аммо норозилик намойишлари бошқа шаҳарларга ҳам тарқала бошлади. Тенглик ва полициянинг ўзбошимчаликларини тўхтатиш талаблари учун Жорж Флойднинг шахси четда қолиб кетди. Бу полицияга қаршилик кўрсатган ва деярли умр бўйи қамоқхонани тарк этмаган қўрқинчли кўринишга эга афро-америкалик эканлигини ҳеч ким эслай олмайди. Ҳамманинг ёдида унинг портрети ва "мен нафас ололмайман" деган шиор қолиб кетади, холос.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

АҚШда Facebook’ка бойкот эълон қилиш таклиф этилди

113 13:48 09.07.2020

Жо Байден: “Россия ва Хитойга ишониб бўлмайди”

450 14:15 08.07.2020

АҚШ ЖССТ аъзолигидан расман чиқяпти, лекин...

329 12:49 08.07.2020

«Катта учлик»нинг Марказий Осиёдаги кураши

2513 10:00 08.07.2020

Эрон генерали Сулаймонийнинг ўлдирилиши ноқонуний бўлганми?

751 08:00 08.07.2020

АҚШ хорижлик талабалардан мамлакатни тарк этишларини талаб қилди

586 16:35 07.07.2020
« Орқага