Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Америка Туркияга раво кўрмаган самолётни БААга сотади

854

Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) 50 та F-35 қирувчи самолётлари ва 18 та учувчисиз учиш аппаратларини сотиб олиш бўйича АҚШ билан келишув имзолади.  

Reuters агентлигининг хабар беришича, ушбу келишув АҚШнинг янги президенти Жозеф Байденнинг инаугурация маросимидан бир соат аввал имзоланган.  

АҚШ Давлат департаменти БААга 23,37 миллиард доллар эвазига 50 та F-35 самолётлари, 18 MQ-9B разведкачи учувчисиз учиш аппаратлари ва бошқа замонавий қуролларни сотмоқчи эканлиги ҳақида ўтган йилнинг ноябрида Конгрессни хабардор қилган эди. 

F-35 самолётининг лойиҳасида АҚШдан ташқари Австралия, Британия, Дания, Италия, Канада, Нидерландия, Норвегия ва Туркия ҳам қатнашган. Бироқ ўтган йили Вашингтон Анқарани ушбу лойиҳадан чиқариб юборишга қарор қилди, бунга эса Туркиянинг Россиядан С-400 ҳаво мудофаа тизимини сотиб олгани сабаб бўлди. 

Ушбу қирувчи самолётнинг харидорлари орасида Исроил ва Япония ҳам бор.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Америка энди демократияни ҳарбий йўл билан ёймоқчи эмас

455 18:00 04.03.2021

Perseverance Марсда ҳаёт белгиларини изламоқда

319 16:10 19.02.2021

Америка марсоходи Қизил сайёрага қўнди 

456 12:45 19.02.2021

Америкалик аёл сериал таъсирида исломни қабул қилди

3746 09:04 08.02.2021

АҚШнинг санкциялари туфайли Эрон каттагина тушумдан маҳрум бўлди

555 16:00 07.02.2021

Ҳиндистон: деҳқонлар намойиш қилмоқда, ҳукумат байрам...

1155 15:30 03.02.2021
« Орқага