Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Америкалик аскарлар Ироқни тарк этади, қачонлиги ҳозирча номаълум

216

АҚШнинг жанговар аскарлари Ироқдан олиб чиқилади, улар Ироқни айнан қачон тарк этиши масаласт келгуси музокараларда келишиб олинади.

Икки томонлама маслаҳатлашувлар ортидан чоршанба куни эълон қилинган АҚШ – Ироқ қўшма баёнотида ана шундай дейилган. Маслаҳатлашув видеоконференция шаклида ўтди. Унда АҚШ томонидан Давлат котиби Энтони Блинкен, Ироқ томонидан эса Ташқи ишлар вазири Фуад Ҳусайний бошчилигидаги делегациялар қатнашди.

Баёнотда қайд этилишича, Ироқ хавфсизлик кучларининг салоҳияти тобора ортиб бормоқда, АҚШ ва халқаро коалициянинг эндиги вазифаси тайёргарликдан ўтказиш ва йўл-йўриқ кўрсатишдан иборат бўлади, бу эса ҳар қандай хорижий ҳарбий қисмларни Ироқдан олиб чиқишга имкон беради.

Ироқ ҳукумати халқаро коалициянинг шахсий таркибини ва дипломатик объектларини ҳимоя қилиш мажбуриятини яна бир бор тасдиқлаган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 5 январида Ироқ парламенти мамлакат ҳудудидаги барча хорижий қўшинларни чиқариб юбориш талаби билан резолюция қабул қилган эди. Президент Барҳом Солиҳнинг айтишича, Ироқдаги америкалик аскарлар сони 2,5 мингдан ошмайди. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

АҚШ президенти Афғонистондан чиқиш муддатини айтди

406 12:30 15.04.2021

Дамашқ Вашингтондан товон талаб қиляпти

574 19:00 14.04.2021

Байден ва Путин Украина бўйича гаплашишди

728 16:00 14.04.2021

Зеленский Байдендан Россияни "жиловлаб туриш" учун ёрдам сўради

688 10:30 13.04.2021

АҚШ Россияни Украина борасида огоҳлантирди

1028 14:30 12.04.2021

АҚШ: яна бир вакцинанинг салбий таъсирлари аниқланди

353 15:00 09.04.2021
« Орқага