Америкалик эр-хотин Қуръон маънолари таржимасини Брайл алифбосига ўгирди

09:30 13.03.2019 868

АҚШнинг Техас штатида яшовчи 34 ёшли Ядира Табат католик оилада вояга етган бўлиб, 13 йил муқаддам Исломни қабул қилган. 

Унинг ҳам, турмуш ўртоғининг ҳам кўзлари ожиз. Улар кўзи ожизлар учун инглиз тилидаги маълумотларни қидириб, анча овора бўлишди. 2017 йилда эр-хотин енг шимариб ишга киришди ва 8 ойда Қуръон маъноларининг инглизча таржимасини Брайл алифбосига ўгиришди, дея ёзади Religion News. 

Шундан сўнг улар краунфандинг платформаси ёрдамида пул йиғиб, Брайл алифбосида китоб босадиган дастгоҳ сотиб олишди. Шу пайтгача АҚШдаги масжидларга 150 нусхадан ортиқ китоб жўнатишди.      

Ядиранинг айтишича, илк бор Қуръон маъноларининг таржимасини бармоқлари ёрдамида ўқиганида ўзини йиғидан тўхтата олмади.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!