Дональд Трамп: «Улар яҳудий халқини ёмон кўради»

16:00 16.08.2019 2695

АҚШ Демократик партиясининг Конгрессдаги икки вакили – Илҳон Умар ва Рашида Тлаибнинг Исроилга кириши тақиқланди, дея хабар бермоқда “Евроньюс”.

Уларнинг ҳар иккиси ҳам мусулмон ва Исроилнинг фаластинликларга нисбатан сиёсатини қизғин танқид қилиб келади.

Конгрессвуменлар Иордан дарёсининг ғарбий соҳили Шарқий Қуддусга бормоқчи эди. Бироқ Исроил ҳукумати буни истамади. АҚШ Демократик партияси раҳбарияти Исроил ҳукуматини бу қарори учун танқид қилиб, ҳукуматни сиёсий заифликда айблади.

Президент Дональд Трамп эса Исроилни қўллаб-қувватлади. Унинг фикрича, Илҳон Умар ва Рашида Тлаибни Исроилга киритмаслик ҳақидаги қарор тўғри, чунки улар “яҳудий халқини ёмон кўради”.

Илҳон Умар ва Рашида Тлаиб яҳудий лоббисининг АҚШ сиёсатига таъсирини танқид қилиб, Исроилни бойкот қилишга чақириб келади.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!