Америкалик мусулмонлар ўзларини ҳақоратлаган аёлни кечирди

10:30 11.06.2019 520

Американинг Аризона штатидаги Темпе шаҳрида жойлашган масжид қавми ўзларини ҳақоратлаган аёлни кечиришганини маълум қилди. 

AZ Central нашрининг хабар беришича, Тахни Гонзалез исмли аёл 225 соатлик жамоат ишларига жалб этилган, бундан ташқари, шартли равишда икки йилга озодликдан маҳрум этилган. 

У 2018 йилнинг мартида ижтимоий тармоқдаги тўғридан-тўғри эфир пайтида мусулмонларни ҳақоратлаган ва Темпе масжидида осойишталикни бузган. Кейинроқ Гонзалез қилмиши учун кечирим сўради, бироқ бу уни жазодан қутқариб қололмади. 

Имом Умар Тавил масжид қавми аёлни кечирганини айтиб, умуман олганда бундай ҳолатларга нотўғри маълумотлар тарқатилиши сабаб бўлаётганини таъкидлади. 

“Мени Тахни Гонзалезга ўхшаган инсонлар эмас, балки қўлига микрофон ёки клавиатура олганлар, телеэкран қаршисида ўтирганлар хавотирга солади”, – деди имом.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!