Америкалик рэпер Саудия Арабистонидаги концертини бекор қилди

12:00 10.07.2019 1914

Америкалик рэпер Ники Минаж 18 июль куни Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида бўлиб ўтказилиши режалаштирилган концертини бекор қилди, дея хабар бермоқда “Евроньюс”.

Минаж бу қарорини “Саудия Арабистонидаги хотин-қизлар ҳуқуқлари ва ҳамжинсбозларни қўллаб-қувватлаш истаги” билан изоҳлади.

Очиқ-сочиқ кийимлари ва қўшиқларида уятсиз сўзларни кўп ишлатиши билан танилган Ники Минажнинг концерти Жидда дунё мусиқаси доирасида бўлиб ўтиши кутилаётган эди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!