Янгиликлар

АҚШ аскарлари ўнлаб тинч аҳолини ўлдирди

1068

Афғонистонда Америка дрони ёрдамида “Толибон” қўмондонига уюштирилган ҳужум натижасида олтишдан ошиқ тинч аҳоли ё ҳалок бўлди, ёки яраланди.

Ҳирот вилояти губернаторининг расмий вакили Жайлони Фарҳоднинг айтишича, пайшанба куни толиблар қўмондони мулла Нангялай Эрон билан чегарадош Шинданд туманида ўлдирилган. У 2013 йилда “Толибон”дан ажралиб чиққан, мулла Расул бошчилигидаги кичик фракцияга қўшилган эди.

“Воқеа гувоҳларининг сўзларига кўра, ҳарбий операция пайтида олтмишдан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлган ва жароҳатланган”, – деди Ҳирот вилоят кенгаши раисининг ўринбосари Торялай Тоҳири.

“Толибон” билан музокара ўтказиш учун янги вазирлик тузилди

НАТОнинг Афғонистондаги миссияси ушбу ҳужум афғон қуролли кучларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилганини айтиб, унда АҚШнинг қатнашганини тасдиқлади.

Афғонистон ҳукумати тинч аҳоли қурбон бўлгани ҳақидаги хабарларни текширишни бошлаганини билдирди, дея хабар бермоқда TOLO News.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Коронавирус Афғонистонга ва араб давлатларига кириб келди

699 16:20 24.02.2020

Афғонистонликларнинг ҳеч бири урушдан “бенасиб” қолмади...

219 11:00 24.02.2020

“Толибон билан шартнома имзоланади”

449 16:30 22.02.2020

Афғонистон: тинчликка умид уйғондими?

387 15:00 22.02.2020

Афғонистонда энди тинчлик бўладими?

547 11:20 20.02.2020

Афғонистонда президент сайлови натижалари ниҳоят эълон қилинди

259 10:40 19.02.2020
« Орқага