Янгиликлар

Америкаликларга Ироқни тарк этишга кўрсатма берилди

1067

АҚШ давлат департаменти оператив ишларда ишламайдиган барча америкалик давлат хизматчиларининг Ироқни тарк этишига кўрсатма берди. Бу ҳақда АҚШнинг Ироқдаги элчихонаси маълум қилди.

Хусусан, Бағдоддаги элчихона ва Эрбилдаги консуллик ходимлари ҳам Ироқни тарк этади. Виза хизматлари эса вақтинчалик тўхтатилади.

Аввалроқ АҚШ Қуроли кучлари бош қўмондонлиги Эрон томонидан эҳтимолий таҳдид ортгани муносабати билан Ироқ ва Сурияда тревога даражасини оширган эди.

Эслатиб ўтамиз, охирги кунларда АҚШ ва Эрон ўртасидаги таранглик кучайиб бормоқда. Куни кеча АҚШ Эронга қаршилик кўрсатиш мақсадида Яқин Шарққа 120 минг аскар жўнатиши ҳақида хабар тарқалди, бироқ президент Дональд Трамп бу маълумот ҳақиқатга тўғри келмаслигини билдирди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Жо Байден: “Россия ва Хитойга ишониб бўлмайди”

387 14:15 08.07.2020

АҚШ ЖССТ аъзолигидан расман чиқяпти, лекин...

297 12:49 08.07.2020

«Катта учлик»нинг Марказий Осиёдаги кураши

1784 10:00 08.07.2020

Эрон генерали Сулаймонийнинг ўлдирилиши ноқонуний бўлганми?

704 08:00 08.07.2020

АҚШ хорижлик талабалардан мамлакатни тарк этишларини талаб қилди

557 16:35 07.07.2020

Бариста-исломофоб, мусулмон бирдамлигини тўғри баҳоламади

832 15:15 07.07.2020
« Орқага