Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Амир Темур ва Боязид ўртасидаги Анқара жанги ҳақида фильм

14741

Ўзбек интернетида Амир Темур ва Йилдирим Боязид ўртасидаги Анқара жанги (1402) ҳақида турклар олган фильмнинг суратлари айланиб юрибди. Бир-икки жойда “турклар шундай фильм олибди”, “қачон ўзимиз оламиз?” қабилидаги гапларни ўқидим. Лекин аниқ гап йўқ. Шу боис қизиқувчиларга маълумот бериб ўтаман.

TRT Belgesel телеканалида Savaşın Efsaneleri (“Урушннг афсоналари”) номли ҳужжатли сериал бериб борилади. Сериалнинг ҳар бир қисмида бирор тарихий жанг ҳақида маълумот берилади. Бу бадиий сериал эмас, жанг ҳам тўлиқ тикланмайди. Шунчаки ҳикоя давомида жанг реконструкция қилинган кичик саҳналар бериб борилади. Анқара жанги ҳақида қиммат, кенг миқёсли фильм олингани йўқ. Telegram-каналларда айланиб юрган кадрлар ҳужжатли фильмнинг Анқара жангига бағишланган қисмидан олинган.

Анқара жангига бағишланган қисм 1 февраль куни намойиш этилди. Savaşın Efsaneleri сериалининг кўпчилик қисмлари TRT Belgesel канали сайтига жойлаштириб борилади. Анқара жанги ҳақидаги қисм ҳам, тижорий мажбуриятлари тугагач, жойлаштирилса керак. Кутинг. Ҳозирча бу саҳифада бошқа қисмларини кўриб туришингиз мумкин – жуда қизиқлари бор. Ўрта Осиё тарихига оид, масалан, Талас жанги ҳақидагиси, Жалолиддинга бағишлангани бор.

Элдар Асанов

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Амир Темур ва Исломий ҳукм

1109 16:30 09.04.2021

“Мардлар шаҳри” номини олган Термиз...

725 20:30 16.02.2021

Амир Темур билан Дамашқда кўришган олим

2661 18:59 03.07.2020

Тошкент. Амир Темур хиёбонининг кечмиши...

1833 09:00 29.04.2020

Амир Темурнинг набираси кўчирган Қуръони Карим Нью-Йоркда намойиш этиляпти

1452 17:20 07.02.2020
« Орқага