Янгиликлар

Амир Темурнинг набираси кўчирган Қуръони Карим Нью-Йоркда намойиш этиляпти

1092

Нью-Йоркдаги машҳур Метрополитен музейида Амир Темурнинг набираси Иброҳим Султон кўчирган Қуръони Карим намойиш этилмоқда. 

Икки жилддан иборат мазкур нусхага 1427 йилнинг июнь санаси қўйилган. Эрон ҳукмдори бўлган Иброҳим Султон камида бешта Қуръони Карим нусхасини кўчиргани айтилади. Метрополитен музейининг расмий сайтида ёзилишича, Амир Темурнинг набираси кўчирган Қуръонни 1913 йилда Александр Смит Кокран исмли филатроп музейга совға қилган. 

Иброҳим Султон илм-фан ва маданиятга ҳомийлик қилган, Шерозда темурийлар даврининг энг йирик кутубхоналаридан бирини ташкил этган. Унинг номи хаттотлик санъати соҳасидаги қолдирган асарлари боис сулс хатининг устозлари қаторида қадрланади. У 1435 йилда 42 ёшда вафот этган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

АҚШ: Коронавирус қурбонлари 11 сентябр фожиасидан кўра кўпроқ...

613 16:00 08.04.2020

АҚШда инфекция: Нью-Йорк губернатори ёрдам сўрамоқда

1370 12:00 31.03.2020

Тарихда бугун: Малкольм Икс ўлдирилди

1112 17:30 21.02.2020

Исроилнинг собиқ бош вазири Трампнинг “тинчлик режаси” қарши

974 20:40 07.02.2020

АҚШ давлатига "уч блогер" пойдевор қўйган 

1142 14:00 01.01.2020
« Орқага