Ислом

“Ана ўшалар ҳақиқий фитначи!”

2017

Шайх Юсуф Қарзовий ўзларининг янги нашр қилинган "Оила фиқҳи" китобида шундай ёзадилар: 

"Бу масала (ҳанафий мамлакатларда аёлларнинг масжидлардан ман қилиниши) узоқ вақтдан бери менинг фикримни банд этади. Бу тўғрида ҳинд диёрининг кибор уламолари - имом Абул Ҳасан Надавий ва у зот кабилар билан ҳам гаплашдим. Улар шуни тўғри, деб билган жамият фикри олдида туриб бериш қийин эканини (сукутларига) далил қилишган эди".

Яъни, бошқа ҳанафий диёрларда бўлгани каби Ҳиндда ҳам аёллар масжидга чиқмайди (буни аёлларнинг масжидда намоз ўқиши билан адаштирманг). Ва бу минг йиллик жорий масала. Имом Надавийдек ўтган асрнинг ҳамма уламоси томонидан эътироф қилинган олими ҳам бу фиқҳий масаланинг хилофини айтишдан ўзларини тийганлар. Жамият тинчлиги ва манфаати учун. Фитнанинг олдини олиш юзасидан. Муаммоларимиз илдизи бу эмаслигидан. 

Бизда (Ўзбекистонда) эса минг йил олдин қўзғалиб, хўлу қуруқни ёндириб-куйдириб, кейин ўчган ва узоқ замонлардан бериб тинган масалаларни кўтариб, ёқалашиш авж олмоқда. Бўлганда ҳам авом (ўзим ҳам улар жумласиданман) тушунмайдиган ва ўта қалтис, шу билан бирга ҳозир ҳеч кимга керак эмас ақидавий масалаларни кўтаришяпти. Бу масалаларни кўтариб, мусулмонларни бўлиб ташлаётган ва ораларига адоват солаётганлар ҳақиқий фитначи! Мен бу ёрлиқни шу пайтгача ишлатмаганман. Энди айтаман: ҳа, ана ўшалар ҳақиқий фитначи! Уларни бу ишларидан тўхташга ва қолганларни уларга эътибор қилмасликка, ҳамда Аллоҳнинг қуйидаги амрини унутмасликка чақираман:

"Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилинг. "Ўзаро низо қилманг, у ҳолда тушкунликка учрайсиз ва куч-қувватингиз кетади. Ва сабр қилинг. Албатта, Аллоҳ сабр қилгувчилар биландир"  ("Анфол" сураси, 46-оят).

Мубашшир Аҳмад

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Фитна назарияси чинга ўхшайди...

10392 23:03 29.06.2020

Фитна қаердан пайдо бўлади?

1317 13:30 05.06.2020

Буюк келишувлар (фитналар) ҳақида

3829 22:02 03.04.2020

Кўр бўлган фитначи аёл ҳақида

2719 07:30 30.03.2020

Заковат билан фитнанинг оғзига урди!

1626 08:40 12.02.2020
« Орқага