Янгиликлар

Андижон. Блогерга туҳмат қилган "ходим иши" нега ҳалиям судга оширилмади?

1599

Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари Гулшаной Қошқарова Human.uz ахборот портали муассиси ҳисобланган “Human Media” масъулияти чекланган жамияти бош директори, журналист ва блогер Хуршид Далиевга нисбатан очиқдан-очиқ ҳақорат қилиб, унга нисбатан туҳматдан иборат сўзларни ишлатган. Гулшаной Қошқарова Хуршид Далиевнинг каналига кирмасликка чақирган ва уни хоин ва ғаламисликда айблаган. Матбуот котиби журналистни "Ҳизбут таҳрир" тақиқланган диний оқимига алоқадорлиги хақида ёзган.

Хуршид Далиевнинг шикоятига асосан, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 40-моддаси (туҳмат) билан маъмурий иш қўзғатилди.

Маълумки, журналист Х.Далиев ўзининг телеграмдаги канали орқали ҳудудлардаги ижтимоий муаммоларни ёритиб келади.

Шаҳар ИИБ томонидан тўпланган ҳужжатлар 2019 йилнинг декабр ойида белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун Андижон шаҳар маъмурий судига юборилган.


  
Журналист Хуршид Далиев Андижон шаҳар хокимияти матбуот котибини туҳмат қилган деб берган аризаси 2 ойдирки судга ошмади.

Маълумот учун, туҳмат, яъни била туриб ёлғон, бошқа бир шахсни шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатиш базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари (4 млн. 460 минг сўм)дан олтмиш баравари (13 млн. 380 минг сўм)гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Мавзуга оид:
Прокурор ҳайдовчисининг ойлиги ёхуд Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори  Н.Йўлдошевга очиқ хат!

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

“Намойишчиларга шафқатсизларча муомала қилинди”

236 10:20 19.02.2020

Болаларга боғчадан ҳуқуқлари ўргатилади

246 09:22 15.02.2020

Нетаньяҳу БМТнинг “қора рўйхати" ҳақида: “Исроилнинг обрўсини тўкишга уриниш бўляпти”

461 16:40 13.02.2020

БМТ 100 та Исроил компаниясини "қора рўйхат"га киритди

722 11:25 13.02.2020

Канада уриб тушурилган самолёт учун Эрондан 1 млрд доллар ундирмоқчи

504 18:20 08.02.2020

“Идлибдаги хунрезликни тўхтатинглар!”

408 16:00 08.02.2020
« Орқага