Андижон вилоятидан Қуръон мусобақаси учун ҳозиргача 747 киши ҳужжат топширди

15:00 14.01.2018 861

2018 йилнинг 4 январь кунидан бошлаб Андижон вилояти аҳолиси учун вилоятнинг барча ҳудудларидаги марказий масжидларда Қуръони карим мусобақасининг шаҳар ва туман босқичларида иштирок этиш истагида бўлган фуқаролар учун қабул эълон қилинган бўлиб, қабул кунининг якуни 2018 йилнинг 13 январь куни деб белгиланган эди. Аҳолидан бўлган кўплаб мурожаатлар ва таклифларни инобатга олиб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан қабул кунининг якуни 13 январдан 15 январга қадар узайтирилганлигини маълум қиламиз, деб ёзади ЎМИ Андижон вилояти вакиллиги.

Шунга кўра вилоятнинг барча ҳудудларида рўйхатга олиш ишлари юқори савияда, уюшқоқлик билан ташкил қилинган бўлиб, шу кунга қадар вилоятимиз бўйича 747 нафар фуқаролар Қуръони карим мусобақасида иштирок этишни истаб, мурожаат қилдилар.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!