Андижон шаҳрида яшовчи фуқаролар бизга ноёб Қуръони карим қўлёзмасини олиб келишди. Юртимиз хаттотларининг устози Ҳабибулла Солиҳнинг фикрларига кўра, бу қўлёзма китоб тахминан 250 йил илгари номаълум хаттот томонидан "Насхи бухорий" хатида кўчирилган. Китоб яхши сақланган, 365 варақдан иборат, (шундан 3 варақ бошидан, 2 варақ охиридан бўш саҳифалар бор).
Китоб қоғози Қўқон ипак турига мансуб. Унинг муқоваси уста саҳҳоф томонидан саҳифаланган бўлиб, саҳифаловчининг исми муқовадаги бир бўртик шаклда қайд этилган. Муқова ҳайвон терисидан ясалган.
"Қуръони карим" саҳифаларига зарҳал безаклар берилган. Аксарият зар ҳошияларнинг чети кесилиб кетган. Оятларнинг тугалланган жойида кейинроқ, ибора ва бирикмалардан сӯнг зар безаклар берилган. Ҳошияларда қизил ва қора рангли ёзувлар мавжуд нодир нусхалардан ҳисобланади.
Шахсий коллекциядаги ушбу китоб аждодларимиз хаттотлиги ва муқавасозлигининг ёрқин намуналаридан бири ҳисобланади.
Китобга оид қўшимча маълумотларни билиш учун телефон рақами:
+998997255198