Андижондаги масжид ягона эмас: Ўзбекистон бўйлаб масжид ва намозхоналар «1 сўмдан» сотилмоқда

14:14 18.05.2019 5775

Аввалроқ, Андижон шаҳридаги масжид маиший хизмат кўрсатиш биносига айлангани, сўнгра гаровга қўйилиб, кредит олингани ёки аҳолига тақсимлаб берилгани ҳақида, маълум қилган эдик.

Ижтимоий тармоқларда бу хабар кенг муҳокама қилингач, вазиятга ойдинлик киритиш учун «Хабар.уз» Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси матбуот хизмати билан боғланган эди. МИБ матбуот хизматининг айтишича, суд қарорига кўра, ушбу кўчмас мулк масжид ёки бошқа диний ташкилот эмас, балки савдо ва маиший бино сифатида эътироф этилган ва аукцион савдосига қўйилган.

Суднинг бу қарори кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларида кескин норозилик ҳолатини юзага чиқарди. Халқимиз орасида: “Нимага Андижон шаҳар ҳокимлиги расмий муносабат билдирмаябди?” деган ўринлар савол ва эътирозлар пайдо бўлмоқда. Шунга қарамай, ҳокимият бу масала юзасидан ҳали расмий изоҳ бермади.

Лекин бу каби масжидларни қаровсиз қолдирилиши ёки сотувга қўйилиши янгилик эмасга ўхшайди. Интернет тармоғида; «бўш турган масжидлар», деб сўров берсангиз сиз кутмаган маълумотлар чиқишни бошлайди.

«e-auksion.uz сайтига ташриф буюринг ва 1 сўмдан масжид биноларини харид қилишингиз мумкин!» Ҳа, бу ҳақиқат. Андижондаги масжидни бошқа ном остида сотилиши кўпчиликни норози қиляпти, лекин аниқ қилиб, «эски масжид биноси (ёки норасмий намозхона)» деб ёзиб қўйилган лотлар бугунги кунда оддий ҳолга айланди.

Қуйида уларнинг айримлари ҳавола этилмоқда.

https://e-auksion.uz/lot-view?26&lot_id=73712 
https://e-auksion.uz/lot-view?27&lot_id=73709 
https://e-auksion.uz/lot-view?29&lot_id=73647 
https://e-auksion.uz/lot-view?30&lot_id=73661 
https://e-auksion.uz/lot-view?31&lot_id=73753 
https://e-auksion.uz/lot-view?32&lot_id=73749 
https://e-auksion.uz/lot-view?34&lot_id=73754 
https://e-auksion.uz/lot-view?35&lot_id=73752 
https://e-auksion.uz/lot-view?50&lot_id=73758

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!