Янгиликлар

Android жиҳозлари учун «Намоз» дастури

1705

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ китоблари асосида Android тизимда ишловчи қурилмалар учун мўлжалланган янги “Намоз” дастури ишлаб чиқилди. Ёшлар учун анчайин қулай бўлган ушбу дастурда таҳорат қилиш ва намоз ўқишни ўрганиш учун энг зарур қоидалар келтирилган. Намоз ўқиш тартибларининг ҳаракатли суратлар билан берилгани эса қўшимча қулайлик яратади. Суралар ва дуоларнинг арабча матни, маъно таржимаси ва овозли шакли ҳам берилган. Шунингдек, намоз ва таҳоратга оид билимларни энди ўрганаётган кишиларда пайдо бўлиши мумкин бўлган саволларга жавоблар ҳам мавжуд.

Дастур қуйидаги бўлимлардан иборат:

– Таҳорат;

– Намоз;

– Сура ва дуолар;

– Турли саволлар.

Манбалар рўйхати:

1. Қуръони карим.

2. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф «Қуръони карим ва ўзбек тилидаги маънолар таржимаси».

3. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф «Ҳадис ва Ҳаёт» 4, 5, 6, 7-жузлар.

4. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф «Кифоя».

5. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф «Мўминнинг меърожи».

Тузувчи: Ғиёсиддин Юсуф

Муҳаррир: Ҳасан Саидмурод

Рассом: Нажотбек Латиф

Дизайнер: Иброҳим Аброр

Сура ва дуоларни Ҳасанхон ва Ҳусайнхон Яҳё Абдулмажид ўқиган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Намоз ўқимаса ҳам ахлоқи гўзал...

938 15:30 17.10.2019

«Мен қўрқоқ одамман...»

3458 15:00 06.10.2019

Намозга рухсат бермаган раҳбар жазога тортилди

10428 15:05 21.09.2019

Тасбеҳлар неча мартадан айтилади?

1594 22:05 17.09.2019

Илк намозим...

1083 09:00 29.08.2019

«Йўқ, сиз уйлангансиз, сиз ўтинг...»

1207 09:44 27.08.2019
« Орқага