Англияда “масжидга ҳужум уюштириш” ва “10 минг одамни ўлдириш”ни режалаштирган 17 ёшли ўсмир устидан вояга етмаганлар ишлари бўйича судда ҳукм ўқилди. Бу ҳақда Би-би-си хабар тарқатди.
Судда полиция вакиллари хавотирланган аҳолидан хабарлар келиб тушганини маълум қилишди – ўсмир интернет форумларида кўплаб ирқчи ва исломофоб фикрларини жойлаштирган, мусулмонларга ҳужум уюштириш билан таҳдид қилган.
Қўлга олиш ва тинтув қилиш чоғида йигитчанинг ёнидан “Катта режа” номли қўлёзма манифест топилди: унда портловчи мослама ясаш ниятини батафсил баён этган, ўз ҳудудидаги баъзи объектларни ва ўлдирмоқчи бўлган шахсларни санаб ўтган.
Судланувчи терроризм билан боғлиқ ўзига қўйилган айбловларни тан олди. У давлат дастурлари доирасида 24 ойлик мажбурий реабилитацияга ҳукм қилинди.
Терговчи Кэт Барнс ўсмирнинг таҳдидлари ҳақида полицияга хабар бергани учун фуқароларга миннатдорчилик билдирди.