Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Англияда минглаб машинистлар иш ташлади

724

Мамлакат бўйлаб 5 мингга яқин поезд ҳайдовчиси 7 темир йўл компаниясига қарши талаблар қўйиб, 24 соатлик иш ташлашга қарор қилди.

Мамлакат бўйлаб 5000 га яқин машинистлар 7 темир йўл компаниясига қарши талаблар қўйиб, 24 соатлик иш ташлаш уюштиришга қарор қилишди. 

Иш ташлаш туфайли кўплаб йўловчилар саёҳат билан боғлиқ муаммоларга дуч келишди. 

Касаба уюшмалари инфляция 9 фоиздан ошгани сабабли иш ҳақини катта миқдорда оширишни талаб қилаётган бир пайтда, темир йўл компаниялари Covid-19 эпидемияси туфайли заводлар ёпилишидан сўнг харажатлар ва ишчилар сонини камайтиришга ҳаракат қилмоқда. 

Транспорт вазири Грант Шаппс Лондоннинг Times газетасида чоп этилган мақоласида “жангари касаба уюшмалари етакчиларини” керакли ислоҳотларга қаршилик кўрсатаётганликда айблайди, касаба уюшмалари эса ҳукуматни айбламоқда. 

ASLEF касаба уюшмаси раҳбари Мик Уиланнинг айтишича, темирйўлчилар уч йил давомида ҳеч қандай маош олмаган. Унинг қўшимча қилишича, ишчилар фақат “ҳақиқий” иш ҳақини оширишни талаб қилмоқда. 

Август ойида мамлакатда янги иш ташлашлар режалаштирилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Пандемия халқаро можароларга туртки берди – эксперт

157 21:34 30.01.2023

Бувижон, мен барибир келаман

550 19:40 30.01.2023

Қуръони карим борасида 25 та ҳақиқат

706 18:40 30.01.2023

Кўнгилли аскарларни Мудофаа вазирлиги таъминлайди

418 17:20 30.01.2023

Washington Post: АҚШ Украинага Абрамс танкларини юборилиши ҳақида маълумот берди

454 16:40 30.01.2023

Покистон масжидида портлаш: ўнлаб киши ҳалок бўлди

429 15:58 30.01.2023
« Орқага