Янгиликлар

Англиялик мусулмон Маккага пиёда кетяпти

726

Англиялик 40 ёшли Фарид Азиз Файёзи Лондондан Маккагача пиёда боришга қарор қилган. Унинг мақсади – одамларга исломнинг чиндан ҳам тинчлик дини эканини кўрсатиш, дея хабар беради Islam.ru. 

Манчестерда яшайдиган ва дизайнерлик билан шуғулланадиган Фарид ўз лойиҳасини “Тинчлик учун юриш” деб атади. Аввалига у ҳажга велосипедда бормоқчи эди, лекин бу фикридан воз кечди. 

“Мен 2019 йилнинг 3 ноябрида йўлга чиққанман. Авваллари нуқул самолётдан фойдаланганман, яхши меҳмонхоналарда қолганман. Бундай ишга қўл ураман деб ҳеч ўйламагандим”, – дейди у. 

У Истанбулгача 4000 километр йўл босди, яна қарийб 2700 километр юриши керак. Фарид Туркиядан Иорданияга самолётда боришига тўғри келади, чунки Сурия ва Ироқда жанговар ҳаракатларга дуч келиб қолишни истамайди. 

Фарид Маккага июль ойида етиб боришга умид қилмоқда. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистон армиясининг жанговар қудрати бир йилда икки карра ошгани айтилмоқда

696 22:00 01.01.2020

"Ливерпул"да Муҳаммад Салоҳдан ҳам бошқа намозхон йигит бор...

8014 08:00 28.12.2019

Англиялик мусулмонлар исломофобияга қарши курашишга киришди

1290 11:00 25.11.2019

«Британия бош вазири мусулмон аёллардан узр сўраши керак»

1545 18:30 05.09.2019

8 британиялик велосипедда ҳажга кетяпти

964 17:35 15.07.2019
« Орқага