Илм

«Анъом» сураси, 104-оят тафсири

836

Биз «кўзни очувчи»лар деб таржима қилган сўз Қуръони Карим истилоҳида «басоиру» деб келган. У «басийра» сўзининг жами бўлиб, бир нарсани кўриб, уни англаб етишга далолат қилувчи ҳодисага айтилади.

«Батаҳқиқ, сизга Роббингиздан «кўз очувчи»лар келди».

Бу жумлада Аллоҳ Ўзининг биру борлигига, Пайғамбарининг ва динининг ҳақлигига далолат қиладиган «кўз очувчи» нарсаларни, яъни далилларни юбориб қўйганини айтмоқда.

«Кимки кўрса, ўзига яхши».

Ким ўша далилларни кўриб, ҳидоятга юрса, ўзига яхши.

«Ким кўр бўлиб олса, ўзига зарар».

Ким ушбу далилларни кўриб туриб ҳам ўзини кўрмаганга солса, ибрат олиб, тўғри йўлга юрмаса, яъни сунъий кўр бўлиб олса, ўзига ёмон бўлади. Нурни кўрмайди. Йўлдан адашади. Жарга қулайди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам улардан воз кечиб:

«Мен сизларга қўриқчи эмасман», – дейдилар.

Ҳа, у зот бир инсонни «қўриқлаб» туриш, қилган ишини сарҳисоб қилиш учун юборилган эмаслар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам кишиларни даъват қилиш ва огоҳлантириш учун юборилганлар.

"Тафсири Ҳилол" китобидан

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Нур сураси тафсири

981 07:00 07.02.2020

Бақара сураси, 271-оят

560 07:00 21.12.2019

Юнус сураси, 57-оят

496 07:00 20.12.2019

Анкабут сураси, 45-оят

429 07:00 18.12.2019

Нисо сураси, 4-оят

467 07:00 17.12.2019

Бақара сураси, 278-оят

553 07:00 16.12.2019
« Орқага