Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Аномaл иссиқ ҳароратдан қандай сақланиш зарур? 

991

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу борада юртдошларимизга қуйидаги тавсияларни беради: 

Энг аввало, кўчага чиқаётганда очиқ рангли табиий матолардан тикилган енгил либос кийиш, иссиқдан сақлайдиган бош кийим, кўзойнак ва соябонлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.

 Имкон қадар ёғли, дудланган таомларни истеъмол қилмаслик, тез бузиладиган овқатлардан эҳтиёт бўлиш керак. 

 Танада сув балансини ушлаб туриш учун кунига ўртача 2-3 литр суюқлик (совутилган кўк чой, газсиз минерал сув, қатиқ, мевали ичимликлар, қуритилган меваларнинг қайнатмалари) ичиш тавсия этилади. 

 Газланган, энергетик ва алкоголь ичимликлар, қаҳва истеъмол қилиш мумкин эмас. 

 Кун давомида илиқ душ қабул қилиш, вақти-вақти билан баданни совуқ сувда намланган дастрўмол билан артиб туриш ҳам танани ҳаддан зиёд қизиб кетишдан сақлайди. 

Жазирама пайти қуёш уриши — энг хавфли ҳолат бўлиб, жабрланувчида кўнгил айниши, қусиш, бурундан қон кетиши, кўриш қобилиятининг бузилиши, юрак уриши ва нафас олиш кучаяди. Унга салқин ичимлик ёки қатиқ ичириш ва зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Аномал иссиқ ҳарорат кузатилган пайтда имкон қадар тўғридан тўғри қуёш нури тушадиган жойда жисмоний меҳнат билан шуғулланмаслик тавсия этилади. Агар шундай бўлган тақдирда қуёшдан ҳимояланиш учун бош кийим кийиш, ора-ора салқин жойда дам олиш мақсадга мувофиқ.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эрон-Саудия Арабистони келишувининг геосиёсий аҳамияти: АҚШ ўйиндан чиқарилдими?

250 20:30 22.03.2023

Таровеҳ муносабати билан Тошкентдаги айрим кўчалар вақтинча ёпилади

356 19:42 22.03.2023

Энг яхши табиб

437 19:15 22.03.2023

«Пекин Ашхобод билан муносабатларга катта эътибор беради» — Си Цзинпин

373 18:40 22.03.2023

РЎЗАГА ОИД ФАТВОЛАР

73 18:05 22.03.2023

Асад режими Ҳалаб аэропортига ҳаво ҳужуми юзасидан Исроилни айбламоқда

266 17:10 22.03.2023
« Орқага