Янгиликлар

Анқара Европа Иттифоқидан норози: “Ваъдаларни бажармаяпсиз”

628

Туркия Ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли Европа Иттифоқини қочқинлар бўйича келишув шартларини бузишда айблади. 

“Биз келишувга амал қиляпмиз ва қайтариб юборилган қочқинларни қабул қиляпмиз. Европа Иттифоқи-чи? Европа Иттифоқи 2016 йилнинг охирида 3 миллиард евро ва 2018 йилнинг охирида яна 3 миллиард евро тўлашга ваъда берган эди. 2020 йил келди, биз ҳали биринчи 3 миллиард еврони тўлиқ олганимиз йўқ”, – деди Чавушўғли Германиянинг Bild нашрига берган интервьюсида.

Бундан ташқари, вазир Европа Иттифоқини бошқа келишувларни бузишда ҳам айблади: Туркия божхона иттифоқига қабул қилинмади ва Туркиянинг Европа Иттифоқига қабул қилиш бўйича музокаралар тўхтатиб қўйилди. 

Мевлут Чавушўғлининг таъкидлашича, бундай вазиятда Анқаранинг Европага интилган қочқинлар учун чегараларни очиб юборишга мутлақо ҳаққи бор. 

АҚШда арманлар геноциди резолюцияси қабул қилинди. Анқара: “Бу – сиёсий спектакл” 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Белорусияга қарши санкциялар жорий этиладими?

792 18:39 15.08.2020

Польша Белоруссиядаги вазият сабабли ЕИ раҳбарлари саммитини чақиришни талаб қилди

774 16:45 11.08.2020

Сурияликларга 5,5 млрд доллар ваъда қилинди

421 09:41 01.07.2020

Фаластинликлар Европа Иттифоқидан қатъий қадам ташлашини истамоқда

420 13:36 30.06.2020

Қрим аннекцияси учун Россияга санкция қўйилган, Фаластин учун Исроилга санкция йўқми?

2134 12:00 16.06.2020

Ишсиз қолган таржимонлар

343 10:40 04.06.2020
« Орқага