Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Анқара Ливияга ёрдам беришга тайёр эканини билдирди

350

Туркия парламенти спикери Мустафо Сентоп сешанба куни Ливия Вакиллар палатаси спикери Акиле Солиҳ бошчилигидаги делегация билан учрашди.

Шентоп икки давлат халқларини боғлаб турган тарихий ришталарга эътибор қаратиб, Туркия учун Ливиянинг ягона бир бирлик бўлганини ва шундай бўлишини таъкидлади.  

“Ливиянинг ғарбий, шарқи ва жануби бир бутуннинг ажралмас қисмидир. Туркия Ливия жамиятининг барча минтақалари ва қатламларига тенг масофада жойлашган”, - дея ишонтирди Туркия парламенти спикери. 

У 2021 йил апрель ойида Туркия олий қонун чиқарувчи органида Ливия билан дўстлик гуруҳи тузилганини, унинг таркибига мамлакатнинг барча етакчи сиёсий кучлари вакиллари киритилганини эслатди. 

Шентоп Ливияни, жумладан, Африка мамлакатининг шарқини ҳам зиёрат қилишни режалаштираётганини айтди. 

Ливиянинг суверенитети, бирлиги ва яхлитлигини таъминлаш Туркия учун ҳаётий аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади. Бу борада Ливияда узоқ муддатли барқарорликни таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатлар айниқса муҳим, деди Туркия парламенти спикери. 

“Ливия учун муҳим даврда мамлакатда тинчликка таҳдид солувчи қадамларга йўл қўймаслик муҳим. Анқара дўст мамлакатда анархия бўшлиғининг олдини олиш учун саъй-ҳаракатларни қилишга тайёр”, деди у. 

Акиле Солиҳ, ўз навбатида, Анқаранинг Ливияда тинчлик ва барқарорликка эришиш йўлидаги саъй-ҳаракатларининг аҳамиятини қайд этиб, Сентопни Африка давлатига таклиф қилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қозоғистонлик депутатлар: "Россиянинг ўзи «сирпанчиқ» йўлда" 

154 15:55 01.10.2022

Мубашшир Аҳмад: «Ҳаж — фарзи айндир»

149 15:15 01.10.2022

«У кишининг хулқлари Қуръон эди...»

220 11:25 01.10.2022

Украинага 12 миллиард долларлик ёрдам берилади

276 10:40 01.10.2022

Қозоғистон: тунги клубда муштлашган маст россияликларни полиция қўлга олди

461 10:20 01.10.2022

Украина ҳудудларининг аннексияси: сабаблар ва оқибатлар

527 09:55 01.10.2022
« Орқага