Анқара расмий Дамашқ билан алоқаларни тикламоқчими?

08:00 14.02.2018 415

Туркия парламенти депутатлари Анқаранинг расмий Дамашқ билан ҳарбий кучларни бирлаштириши мумкин дея ҳисоблашмоқда. Бу ҳақда Muslimpolitic сайти хабар тарқатди.

Парламентдагилар Туркия ва Сурия ўртасидаги дипломатик алоқалар тикланишига умид билдиришмоқда. Сал илгари Туркия ташқи ишлар вазири ўз давлати Сурия ҳукуматига ҳеч қандай таҳдид қилмаслигини билдирганди.

Бунинг фонида экспертлар Эрдўған аввалги берилган баёнотларга қарамай Башар Асад билан келажакда бирга ишлаш ниятини йўқотмаганини тахмин қилишмоқда.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!