Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Анталиядаги ўрмонга 12 яшар бола ўт қўйгани маълум бўлди

3183

Туркиянинг Анталия вилояти Манавгат туманида 28 июль куни бошланган ўрмон ёнғинига 12 яшар бола сабабчи бўлгани аниқланди. Бу ҳақда турк ОАВ хабар тарқатди.

Бола ота-онаси ажрашаётгани учун руҳияти яхши бўлмаганини, шу сабабли ўрмонга ўт қўйганини эътироф этган. У прокуратурада кўрсатма бергандан кейин болалар уйига жойлаштирилган.

Ўрмон ёнғинлари Туркиянинг бир қатор вилоятларида кузатилмоқда. 4 август ҳолатига кўра, 33 вилоятда 167 та ёнғинни бартараф этишнинг уддасидан чиқилди, 7 вилоятда ёнғинлар давом этмоқда. Турар жойлар, қишлоқ хўжалиги объектлари ёниб кетди, ҳайвонлар нобуд бўлди. Охирги маълумотларга қараганда, ёнғинлар 8 кишининг ўлимига олиб келди. Ёнғинларни ўчириш учун Туркияга бир қатор давлатлар ёрдам, хусусан, самолётлари ва ўт ўчирувчиларини юборди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Алиев Қорабоғдаги вазиятни Оқ уй билан муҳокама қилди. Оқ уй эса Ереван билан...

539 12:00 06.08.2022

Эрдоған ва Путин Сурия ва Ливия масаласида ҳам келишиб олди

391 10:35 06.08.2022

Жаҳон озиқ-овқат инқирозининг олдини олишда Туркия катта иш қилди 

268 19:45 05.08.2022

Путин Эрдоғанга “ўзига хос тарзда” миннатдорчилик билдирди

902 19:10 05.08.2022

Эрдоған Сочига борди: Путин билан гаплашиб олади

340 18:27 05.08.2022

Украина ғалла бўйича келишувни кенгайтиришни таклиф қилди 

172 15:50 05.08.2022
« Орқага