Анвар қори Турсунов ҳақида расмий маълумот

10:15 08.06.2018 9170

Бугун 8 июнь саҳарда Тошкент шаҳри бош имом хатиби Анвар қори Турсунов оламдан ўтгани ҳақида ижтимоий тармоқларда ёлғон маълумотлар яна тарқалди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизматининг ЎзАга маълум қилишича, “Анвар қори Турсуновнинг вафот этгани ҳақидаги хабарлар ёлғон, лекин унинг аҳволи айни пайтда оғир, муолажалар эса давом этмоқда”.

Анвар қори Турсунов оиласи билан яқин алоқада бўлган яна бир манба, таниқли шоир Муҳаммад Исмоилнинг uza.uz сайтига хабар йўллашича, “Бугун ижтимоий тармоқларда қорининг ҳаёти билан боғлиқ эълон қилинган маълумотлар ҳеч қандай асосга эга эмас.

Бундай асоссиз хабарлар жамоатчиликни чалғитмоқда”, дейди Муҳаммад Исмоил ўз хабарида.

 

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!