Таҳлил

АОКА Артикходжаевнинг таҳдид ва ҳақоратларига муносабат билдирди 

4353

Тошкент шаҳар ҳокими Ж.Артикходжаевнинг журналистларни ҳақорат ва таҳдид қилгани ҳақидаги аудиохабар ижтимоий тармоқни ларзага солди. 

Мазкур воқеага Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги матбуот котиби ҳам алоҳида баёнот берди.

"Охирги соатларда кўплаб юртдошларимиз, журналист ва блогерларимиз интернетда тарқалган, Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга тегишли экани айтилаётган аудиоёзув юзасидан изоҳ беришимизни сўраб мурожаат қилишмоқда.

Шуни маълум қиламанки, биз вазиятдан хабардормиз ва бу борада тегишли чоралар кўрилмоқда. Тўпланган барча маълумотлар асосида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Бош прокуратурага мурожаат хати юборилади ва уларнинг хулосалари асосида муаяйн тўхтамга келинади.

Ишонамизки, мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш ҳамда фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун масъул бўлган мазкур давлат органлари томонидан ушбу масалага муносиб ҳуқуқий баҳо берилади.

Журналист ва блогерларимиздан вазиятга ҳуқуқий баҳо берилгунга қадар ҳиссиётларга берилмаслик, шошма-шошарлик билан хулоса чиқармасликни сўраймиз.

Таъкидлашни истар эдимки, ким томонидан эканидан қатъи назар, тўртинчи ҳокимият – журналистлар ҳақида айтилган бундай фикрлар ўта ёқимсиз ҳолат ва бунга жим қараб туриш мумкин эмас. Бу – давлат сиёсати ва жамиятда ўрнатилган қоидаларга мутлақо зиддир. 

Биз ўз позициямизда қатъиймиз – юртимиздаги барча журналист ва блогерлар Агентлигимиз ҳимоясида. Уларнинг ҳуқуқлари бузилгани ўз тасдиғини топган тақдирда, албатта тегишли чоралар кўрилади.

Ҳикматилла Убайдуллаев 
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Ахборот хизмати раҳбари

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тошкентдаги бадбўй ҳид қаердан келди?

321 05:27 08.07.2020

"Абу Сахий" савдо маркази карантинга ёпилди

386 16:00 07.07.2020

Янгийўлда ИИБ майори 10 минг доллар пора олаётганда ушланди  

587 14:16 03.07.2020

Бошқа жойларда ҳам ''Mega Planet'' даги каби намозхоналар очиладими?

531 14:09 03.07.2020

Тошкентда яна бир халқаро университет ташкил этилди

855 21:20 23.06.2020

Ўзбекистонда илк бор мусулмонларга мос меҳмонхона очилди

5292 16:17 23.06.2020
« Орқага