Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Apple’дан хато топган 15 ёшли ўзбекистонлик

6456

АҚШда оиласи билан яшовчи ўзбекистонлик 15 ёшли Ғиёс Умаров бепул ўқув материалларининг энг йирик каталогларидан бири  iTunes U да бўлган хатони топди.

Илова бутун дунё бўйлаб миллионлаб ўқитувчилар ва талабалар орасида машҳур. Бироқ, яқин вақтгача дастурда камчилик бор эди – ёмон ниятли кишилар фойдаланувчиларнинг барча шахсий маълумотларини олишлари ёки ўқув жараёнига ҳар томонлама аралашиши мумкин эди.

Хатони топган Ғиёсжон компанияга камчиликларни дастурлаш тилида кодларга ёзиб, бу хатони тузатиш тўғрисида хабар юборган эди. Apple раҳбарияти илованинг сўнгги янгиланишида боланинг исмини ёзиб, ёш ўзбекистонликка ўз миннатдорчилигини билдирди.

Ғиёснинг онаси ғурур билан, ўғли ҳатто штат губернаторининг шахсий табрикларини ҳам олганини айтган. Шу билан бирга, бола дастурлашни мустақил ўрганган ва ҳеч қачон дастурлаш курсларига бормаган.

Бу Ғиёс Умаровнинг биринчи ютуғи эмас. Ўтган йили смартфонга QR-код ёрдамида исталган одам кира оладиган хатони тузатишга ёрдам берган эди. Бу ҳақда Америка нашри NJ ёзган.
Ҳозирда Ғиёс Умаров АҚШнинг Нью-Жерси штатидаги Холмдел ўрта мактаб технолог талабалари уюшмасининг аъзоси ҳисобланади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Netflix, Google, Apple: технологик гигантлар Ўзбекистонга қанча солиқ тўлайди?

643 17:05 15.10.2021

Заряд мосламалар бир хил бўладими? – Apple Европа Иттифоқига қарши

724 16:10 22.09.2021

“Apple” компанияси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари билан ҳамкорлик қилмоқчи

740 11:00 09.09.2018
« Орқага