Илм

Ақийда дарслари (15-дарс)

454

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тавҳид исломнинг шиоридир

Ҳақиқатан, тавҳид фақат илоҳий сифатлардан бири бўлибгина қолмай, балки барча сифатларни жамловчи, Аллоҳ таолога лойиқ бўлган ва Аллоҳ таолонинг зотига лойиқ бўлмаган ҳамма нарсаларни баён қилувчи нарсадир. У Ислом миллатининг шиоридир. Ислом у билан танилгандир ва бошқа динлардан имтиёзли бўлгандир.

Мотуридий мазҳабидаги ақийда китобларида бу ҳақиқат қисқача тарзда қуйидагича ифода қилинади:

«Албатта, Аллоҳ бирдир, Унинг шериги йўқдир».

Биринчи нарса Аллоҳ таолога иймондир. Шунингдек, Унинг исмлари, сифатлари қабулини кўрсатиш ва Унинг ҳамма аҳкомларига бўйсунишдир.

Аллоҳга иймон масаласи икки босқичга бўлинади.

Биринчиси: Аллоҳ таолонинг азалий ва абадий мавжудлигига иймон келтириш.

Иккинчиси: Аллоҳ Ўз зотида ҳам, сифатларида ҳам, исмларида ҳам, ишларида ҳам, ҳукмларида ҳам ёлғизлигига, шериги йўқлигига иймон келтириш. Худди Аллоҳнинг Ўз сўзида:

«Унинг шериги йўқ. Ана шунга буюрилганман. Ва мен мусулмонларнинг аввалгисиман», дейилганидек (Анъом сураси, 163-оят).

Робблик ва илоҳлик тавҳиди исмлар ва сифатлар тавҳидига киритилгандир. Бу иккисининг ақоид китобларида сифатлар тавҳидидан кейин зикр қилиниши умумий нарсадан кейин аҳамиятли нарсани алоҳида яна зикр қилиш сабабидандир. Бошқа сифатларнинг тавҳиди зарурий, аҳамиятли эмаслиги учун эмас, эътибор берилсин.

Барча набий алайҳиссаломлар тавҳидни баён этиш, Аллоҳнинг фардлигини (бирлиги, ягоналигини) аён қилиш учун келганлар, шунинг учун ҳам уларнинг гаплари «Лаа илааҳа иллаллоҳ» калимаси устида жам бўлиб, ҳужжатлари шунга қаратилган. Уларнинг миллатлари – умматларига ҳам «Лаа мавжуда иллаллоҳ» (Аллоҳдан бошқа мавжуд йўқ) демоққа амр қилинмаган, балки «Лаа илааҳа иллаллоҳ» (Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ) дейиш буюрилган, яъни улар Аллоҳ таолодан ўзга маъбуд йўқлигини изҳор этишни қасд қилганлар. Бу эса мушрикларнинг гумони ва хаёлига раддия бўлган. Чунки у мушриклар шундай дейишади:

«Ана ўшалар бизнинг Аллоҳ ҳузуридаги шафоатчиларимиздир!»  (Юнус сураси, 18-оят):

«Биз уларга фақат бизни Аллоҳга жуда ҳам яқин қилишлари учунгина ибодат қилурмиз» (Зумар сураси, 3-оят).

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ақийда дарслари (17-дарс)

693 21:00 07.05.2019

Ақийда дарслари (16-дарс)

558 21:00 30.04.2019

Ақийда дарслари (14-дарс)

648 21:00 26.03.2019

Ақийда дарслари (13-дарс)

1065 20:58 12.03.2019

Ақийда дарслари (12-дарс)

802 21:00 05.03.2019
« Орқага