Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

«АҚШ Афғонистонда муваффақиятсизликка учради»

2171

Афғонистоннинг собиқ президенти Ҳамид Карзай Associated Press агентлигига берган интервьюсида АҚШни танқид остига олди. Унинг айтишича, Америка Афғонистонга экстремизмга қарши курашиш ва у ерда барқарорлик ўрнатиш учун келган эди, бироқ қарийб йигирма йил кейин ҳар икки йўналишда ҳам муваффақиятсизликка учраган кўйи кетмоқда.

Карзайнинг фикрига кўра, Афғонистонда экстремизм энг юқори чўққисига етган, хорижий қўшинлар эса ўзларидан фалокатни қолдириб кетяпти.

“Биз афғонистонликлар ўз муваффақиятсизлигимизни тан оламиз, хўш, йирик кучлар ва давлатлар-чи? Улар бизни қаерга ташлаб кетяпти? Тўлиқ шармандалик ва фалокатга”, – деди собиқ президент.

Айни пайтда у хорижий кучларнинг Афғонистонни тарк этиши афғон халқининг фойдасига бўлишини таъкидлади. Карзайнинг айтишича, афғонистонликлар ватанларини ўзлари ҳимоя қилиши зарур.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ғарб матбуотининг Эрдоғанга икки хил баҳоси: сайловгача ва ундан кейин...

2345 21:19 25.05.2023

Флорида губернатори АҚШ президентлигига номзодини қўйди

1093 15:20 25.05.2023

Араб Лигаси саммитининг акс-садоси Пентагондан келди

2172 17:00 22.05.2023

Украинага F-16 самолёти берилади, бироқ бир шарт билан...

1772 15:15 22.05.2023

Техасда отишма: яна қурбонлар бор

2068 14:15 30.04.2023

Суданда уч кунлик сулҳ эълон қилинди: бироқ унга амал қилиняптими?

1181 09:30 25.04.2023
« Орқага