АҚШ Афғонистондаги жиноятлар текширилишини истамаяпти

15:50 18.03.2019 794

АҚШ давлат котиби Майкл Помпео Халқаро жиноят суди ходимларига виза берилмаслигини, аввал берилганлари бекор қилинишини билдирган. Бундан ташқари, у иқтисодий санкциялар жорий этилиши мумкинлигини айтиб, таҳдид қилган. 

2017 йилнинг ноябрида ХЖС бош прокурори Фату Бенсуда судолди палатасига мурожаат қилиб, Афғонистонда 2003 йилнинг майидан эътиборан амалга оширилган инсониятга қарши жиноятларни текшириш учун рухсат сўраган эди. Прокуратуранинг фикрига кўра, америкалик ҳарбийлар Афғонистондаги уруш пайтида ҳарбий жиноятларга қўл ургани ҳақида етарлича асос мавжуд. Судялар бу борада ҳали ҳеч қандай қарорга келгани йўқ.   

Тергов учун санкция талаб қилишдан аввал ХЖС прокурорлари текширув ўтказиб, иш қўзғатиш учун асос бор-йўқлигини ҳамда ХЖС тегишли юрисдикцияга эгалиги ёки эга эмаслигини аниқлайди. Ишни ХЖСга ё БМТнинг Хавфсизлик Кенгаши, ёки Рим статути (ХЖС низоми)га аъзо давлат ошириши мумкин, АҚШ эса Рим статутига аъзо эмас. Бундан ташқари, бош прокурор ҳам иш қўзғатиш ҳуқуқига эга. 

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!