АҚШ Афғонистондаги қўшинларини НАТОнинг розилигисиз олиб чиқмайди

11:00 18.02.2019 164

АҚШ Афғонистондаги ҳарбийларининг сонини НАТОнинг розилигисиз қисқартимайди. Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Патрик Шэнахэн маълум қилди, дея хабар бермоқда DW. 

Айни пайтда НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Афғонистонда операция бошлаш ҳақида альянс аъзолари биргаликда қарор қабул қилганини ва мазкур операцияни тугатиш ҳақида ҳам бирга қарор қабул қилинишини таъкидлади. 

Президент Дональд Трамп Афғонистондаги 14 минг америкалик ҳарбийларнинг ярмини олиб чиқиш ниятида. Бироқ АҚШнинг қўлловисиз, айниқса, авиация ва тарнспорт соҳасидаги ёрдамисиз НАТО миссиясини давом эттиришнинг иложи бўлмайди. 

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!