Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

АҚШ Афғонистонга катта моддий ёрдам ваъда қиляпти

1603

АҚШ ва Афғонистон президентлари Жо Байден ва Ашраф Ғани «Толибон» ҳаракатининг ҳозирги ҳужумлари унинг низони музокаралар йўли билан ҳал қилиш ҳақидаги баёнотларига зидлигини таъкидлади.

Ой уй матбуот хизматининг маълум қилишича, 23 июль куни икки президент ўртасида телефон мулоқоти бўлиб ўтди. Мулоқотда Афғонистон Хавфсизлик кучлари жамғармасига АҚШ томонидан ажратиладиган 3,3 миллиард доллар нималарга сарфланиши муҳокама қилинди. 

Қайд этилишича, 1 миллиард доллар жорий ҳарбий операцияларни давом эттириши учун афғон ҳабий-ҳаво кучлари ва махсус миссияларни техник имкониятлар билан таъминлашга йўналтирилади. Яна 1 миллиард доллар афғон хавфсизлик кучларига ёқилғи ва қурол-яроғ сотиб олиш ва етказиб бериш учун сарфланади, 700 минг долларни эса ҳарбийларга маош сифатида тўлаш режалаштириляпти. Бундан ташқари, Байден афғонистонлик қочқинларга 100 миллион доллар ажратилишини маълум қилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қандай жирканчлик. Яна бу одамлар бағрикенглик ҳақида гапиришади-я!

2472 12:50 30.11.2022

Эрон АҚШ устидан ФИФАга шикоят қилди

1933 17:35 28.11.2022

АҚШ миллий хавфсизликка хавф солаётгани сабабли Huawei ва ZTE ускуналарини сотишни тақиқлади

376 09:11 26.11.2022

Politico: Россия Украинага қарши кимёвий қурол қўллаши мумкин

547 19:59 24.11.2022

Троя шаҳрида илк масжид очилди

703 16:45 24.11.2022

Ўзбекистон АҚШ билан энг мақбул мамлакат савдо мақомини олиш учун музокаралар ўтказмоқда

537 10:44 24.11.2022
« Орқага