Янгиликлар

АҚШ бадал тўламагани туфайли БМТ пулсиз қолди

1164

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш халқаро ташкилот бюджетида тақчиллик юз берганини маълум қилди. “Ноябрь ойига пулсиз ва маошсиз киришимиз эҳтимоли бор”, – деди у.

DW хабарида айтилишича, БМТнинг 2019 йилдаги бюджети 3,3 миллиард долларга тенг. Ташкилотга аъзо 129 давлат бадал тўлган ва бу қарийб 2 миллиард долларни ташкил этган.

Энг йирик бадал тўловчи ҳисобланадиган АҚШ ҳиссасига БМТ бюджетининг 22 фоизи тўғри келади. Бироқ АҚШ ўтган йиллар учун қарийб 380 миллион доллар ва жорий йил учун 670 миллион долларни тўламади. Президент Дональд Трамп АҚШ тўлаши керак бўлган бадални ҳаддан ташқари юқори деб танқид қилиб келади.

БМТнинг тинчликпарварлик миссияларининг бюджети алоҳида бўлиб, у жорий йилда 6,7 миллиард долларга тенг. АҚШ мазкур бюджетнинг 28 фоизини тўлаши керак, бироқ 25 фоизини тўламоқчи. Устига-устак, аввалги йиллар учун 2,4 миллиард доллар қарзи бор.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Пентагон Исроилнинг хавфсизлигини мустаҳкамлашга ваъда берди

285 13:30 23.09.2020

Гутерриш яна совуқ урушни бошламасликни талаб қилди

241 10:20 23.09.2020

Эрон: “АҚШ бизга қарши қон тўкмасдан уруш олиб боряпти”

399 11:45 22.09.2020

“АҚШ Фаластинга босим ўтказяпти”

702 20:00 21.09.2020

Суриялик адвокатлар Трампни судга бермоқчи

393 10:15 21.09.2020

АҚШ Эронга қарши БМТ санкцияларини тиклаганини эълон қилди

345 14:44 20.09.2020
« Орқага