АҚШ бошчилигидаги коалиция Суриядаги қўшинларни олиб чиқишни бошлади

08:30 12.01.2019 409

АҚШ бошчилигидаги коалиция Суриядаги қўшинларни олиб чиқишни бошлади, дея хабар бермоқда DW. Коалиция вакили хавфсизлик нуқтаи назаридан қўшинларнинг олиб чиқилиши ҳақидаги тафсилотларни ошкор қилмаган.

Аввалроқ хориж матбуотида АҚШ Суриядан ҳарбий техникани олиб чиқишни бошлагани ҳақидаги хабар тарқалган эди.

Эслатиб ўтамиз, декабрь ойи охирида президент Дональд Трамп кутилмаганда америкалик ҳарбийларнинг Сурияни тарк этишини эълон қилди. Президентнинг бу қароридан норози бўлган мудофаа вазири Жеймс Мэттис истеъфо берди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!