Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

АҚШ Давлат департаменти нега Ўзбекистонни Махсус назорат рўйхатида қолдирди?

2182

Яқинда ОАВ ва интернет нашрларида Ўзбекистон АҚШ Давлат департаменти томонидан Ўзбекистон Махсус назорат рўйхати (Special Watch List)га киритилди, мазмунидаги хабар кўпчиликда тушунмовчилик келтириб чиқарди.


Яна ҳам аниқроқ айтадиган бўлсак, “Ўзбекистон яна қандайдир қора рўйхатга киритилибди”, деган тасаввур уйғонишига сабаб бўлди. Ушбу видеобаёнот орқали сизларни асл воқеъликдан хабардор қилмоқчимиз.


Хўш, аслида, вазият қандай, келинг, дастлаб шунга ойдинлик киритсак.


Ёдингизда бўлса, 2018 йилнинг 11 декабрь куни АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео ўз қарори билан Ўзбекистон дин эркинлигини таъминлаш йўлида салмоқли натижаларга эришганини эътироф этиб, мамлакатимизни “Алоҳида хавотир уйғотадиган давлатлар” (Countries of Particular Concern) рўйхатидан чиқарган эди.
Маълумот учун, Ўзбекистон 2006 йилдан бери ушбу рўйхатда қолаётган эди. Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан янгиланаётган Ўзбекистонда олиб борилган кенг кўламли ислоҳотлар натижаси сифатида мамлакатимиз 12 йил деганда ушбу рўйхатдан чиқарилиб, “Махсус назорат рўйхати (Special Watch List)”га киритилди.
Эътибор беринг, АҚШ давлат департаменти бу йилги ҳисоботида Ўзбекистонни “Алоҳида хавотир уйғотадиган давлатлар” рўйхатида эмас, балки махсус назорат рўйхатида қолдирилганини эълон қилиб ўтди.


Ушбу рўйхатни шакллантириш, қайсидир давлатни киритиш ёки чиқариш АҚШ давлат департаментининг ваколатига киради. Шундай экан, Ўзбекистон мазкур рўйхатдан қачон чиқарилиши бизга аниқ эмас.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний-маърифий мавзудаги журналистик материаллар учун танлов эълон қилинди

554 17:45 18.09.2021

Мисрда таълим олиш ҳаракатидагилар диққатига!

6308 12:15 30.08.2021

«Ал-Азҳар»да ўқиш учун ҳужжат топширганларга тавсия хати берилди

1564 20:10 05.08.2021

Дин ишлари бўйича қўмита муносабат билдирди (3-қисм)

2324 14:00 25.06.2021

Дин ишлари бўйича қўмита муносабат билдирди (2-қисм)

4142 09:34 25.06.2021

Дин ишлари бўйича қўмита муносабат билдирди (1-қисм)

7249 17:19 24.06.2021
« Орқага